Қиш ёки баҳор: Ўзбекистонда шу ҳафтада об-ҳаво қандай бўлади

© Sputnik / Рамиз БахтияровВ Ташкенте зацвели абрикосовые деревья
В Ташкенте зацвели абрикосовые деревья - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
28 февралдан 2 мартгача Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудуларидан нам ҳаво оқимлари аста кириб кела бошлайди.

ТОШКЕНТ, 25 фев – Sputnik. 25-27 февраль кунлари Ўзбекистонда қуруқ ва илиқ об-ҳаво кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 даража илиқ атрофида, кундузи 13-18 даража илиқ, республика жануби ва чўл зоналарида 20 даражагача кўтарилади, бу шу давр учун кўп йиллик ўртача қийматлардан 2-4 даражага юқори ҳароратдир. ФВВ хабарига асосан.

В Ташкенте зацвели абрикосовые деревья - Sputnik Ўзбекистон
Ёмғир ва қор: Ўзбекистонга Волга бўйидан нам ва салқин ҳаво келмоқда

28 февралдан 2 мартгача республика ҳудудига Туркманистон ҳудуларидан нам ҳаво оқимлари аста кириб кела бошлайди.

Мамлакат ҳудудида булутлилик ортиб, 28 февралда ва 1 мартда айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғади. 2 март куни республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди. Фарғона водийси вилоятларида бу давр мобайнида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Республиканинг тоғли туманларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади ва қорга айланади.

Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, 28 февраль-1 март куни кундузи 13-18 даража илиқ, 2 мартда 10-15 даража илиқ, тоғли ҳудудларда 2 даража совуқ – 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар лентаси
0