Ёмғир ва қор: Ўзбекистонга Волга бўйидан нам ва салқин ҳаво келмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровВ Ташкенте зацвели абрикосовые деревья
В Ташкенте зацвели абрикосовые деревья - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
20-21 февраль кунлари эса Волгабўйидан кириб келган нам ва салқин ҳаво республиканинг барча ҳудудларига таъсир қилади.

ТОШКЕНТ, 18 фев – Sputnik. Эртага, 19 февраль куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмига Туркманистондан илиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда. ФВВ хабарига асосан.

Фақатгина шимолий ҳудудлар Волга бўйидан кириб келиши кутилаётган нам ва салқин ҳаво оқимлари таъсирида бўлади. Ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, лекин мамлакатнинг шимолий вилоятларида қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ, шимолда 0-5 даража илиқ бўлади.

ФВВ Қамчиқ довонида қор ёғиши ҳақида огоҳлантирди

20-21 февраль кунлари эса Волга бўйидан кириб келган нам ва салқин ҳаво республиканинг барча ҳудудларига таъсир қилади. Хусусан, 20 февраль кунлари мамлакатнинг катта қисмида ёғингарчилик бўлади. Ёмғир, қор ёғади. 21 февралда Фарғона водийсининг айрим жойларида қор ёғиши кутилмоқда. 22-23 февраль кунлари салқин ҳаво оқимлари аста-секин чекинишни бошлайди.

Ҳарорат 20 февралда кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ, 21 февраль куни кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади. 22 февраль куни кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. 23 февралда эса кечаси 3 даража совуқ – 2 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар лентаси
0