ТОШКЕНТ, 12 фев – Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 14 феврал куни Қамчиқ довонида кутилаётган кескин об-ҳаво шароитлари ҳақида огоҳлантирди.
“Жорий йилнинг 14 феврал куни “Қамчиқ” довонида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучайиши, туман тушиб кўринишнинг 50-100 метргача ёмонлашиши, шамолнинг тезлиги 15-18 м/с гача кучайиши, йўлларда қор уюмларининг юзага келиши, йўлнинг музлаши кутилмоқда”, - дейилган хабарда.
Шу билан бирга ФВВ ҳайдовчиларга йўлга чиқишдан олдин автомобильнинг техник ҳолатини текширишни ва қишда мавсумий автомобиль шиналаридан фойдаланишни тавсия этиб қолиши хабар қилинган.