ТОШКЕНТ, 24 фев – Sputnik. Кеча 23 февраль Венесуэла мухолифати учун муҳим сана эди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Биринчидан, 23 январь куни ўзини вақтинчалик президент деб эълон қилган Хуан Гуаидонинг 1 ойлик ваколати якунига етди. Ушбу муддат ичида Гуаидо президент умумхалқ сайлови эълон қилиши керак эди, лекин бу амалга ошмади.
Иккинчидан, АҚШ томонидан мухолифатга ваъда берилган инсонпарварлик ёрдами Венесуэлага етиб келмади. Венесуэли Колумбия билан чегарасини мустаҳкам беркитиб олди. Чегарани кесиб ўтган бир неча юк автомобиллари ёқиб юборилди.
Учинчидан, 22 феврал куни эса Гуаидо, Венесуэла суди қўйган таъқиққа амал қилмасдан, Венесуэла ҳудудини тарк этди. Ҳозир у қўшни мамлакат – Колумбияда эканлиги хабар қилинмоқда. Колумбияда Гуаидо АҚШ вице-президенти Майк Помпео билан учрашуви режалаштирилган.
Тўртинчидан, 23 февраль куни Венесуэла қўшни Колумбия билан дипломатик муносабатларини узди. Бунга Колумбия раҳбарияти томонидан Венесуэла президентини кескин танқид қилиш ва мухолифатга ёрдам кўрсатиш сабаб бўлган. Венесуэла колумбия дипломатик вакилларидан мамлакатни бир кун ичида тарк этишни талаб қилди.
Натижада - Венесуэла мухолифати “бошсиз” ва ёрдамисиз қолган. "Украина" сценарийси Венесуэлада амалга ошмади. Ироқ ёки Ливия сценарийсини қўллашган Россия ва Хитой жим қараб турмайди. Ҳозирча АҚШ Венесуэла активларини ҳибсга олиш ва иқтисодий санкцияларни ҳамда қонуний ҳукумат тарафида бўлган ҳарбийларга пўписа қилиш билан кифояланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бир ой олдин Венесуэла мустақиллик байрамида Хуан Гуаидо ўзини Венесуэланинг вақтинчалик президенти деб эълон қилган эди. Шундан сўнг АҚШ, бир неча Жанубий Америка мамлакатлари ва Европа уни тан олган Россия, Хитой ва Ҳиндистон тан олмаган эди.