ТОШКЕНТ, 19 фев - Sputnik. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова АҚШ етакчиси Дональд Трампнинг Венесуэла ҳарбийларига қилган мурожаатини шантаж деб атади.
“Шантаж Венесуэла халқига “демократия”ни қайтаришнинг бир усули”, - дея изоҳ қолдирган Захарова ўзининг Facebook᾽даги расмий саҳифасида.
Аввалроқ АҚШ раҳбари “Венесуэла ҳарбийларига ўзининг энг қатъий огоҳлантиришини йўллади”. У мамлакат етакчиси Николас Мадурони қўллаб-қувватлашни тўхтатиб, Гуаидонинг амнистия тўғрисидаги сахий таклифини қабул қилишга чақирган эди.
Эслатиб ўтамиз, 23 январь куни Каракасда давом этаётган митинглар вақтида 35 ёшли мухолиф сиёсатчи Хуан Гуаидо ўзини президенти сифатида эълон қилди. Бир неча дақиқа ўтиб уни АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатнинг янги президенти сифатида тан олди. Айни дамда Хуан Гуаидони Венесуэла вақтинчалик президенти сифатида фақат АҚШ, Европа Иттифоқининг қатор мамлакатлари тан олган. Россия, Мексика ва бошқа мамлакатлар тан олмаган