Ўқувчи сумкасидан пневматик автомат топилгани ҳақидаги хабар юзасидан ХТВ ахбороти

Oбуна бўлиш
Қўшимча суриштирув ишларини олиб бориш учун Юнусобод туман ИИБга ўқувчи ва унинг ота-онаси чақиртирилди.

ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Ўқувчи сумкасидан пневматик автомат топилгани ҳақидаги хабар юзасидан ХТВ расмий баёнот берди.

Пистолет марки UZI. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда ўқувчи мактабга ўзи билан бирга пневматик пистолет олиб келди

Таъкидланишича, мазкур ҳолат мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари томонидан аниқланган ва мактаб маъмурияти мазкур ҳолат бўйича Юнусобод туман ИИБга мурожаат қилган. Қўшимча суриштирув ишларини олиб бориш учун Юнусобод туман ИИБга ўқувчи ва унинг ота-онаси чақиртирилди.

Хабарда Ўзбекистон Олий суди Пленумининг 1996 йил 27 февралдаги 3-сон қарори 2-бандига мувофиқ, пневматик қурол ўқотар қуролга кирмаслиги тўғрисида тушунча берилган ва мамлакатимизда пневматик қуроллар савдосига ҳеч қандай чеклов ўрнатилмагани айтиб ўтилади.

“Вазирлик томонидан мактаб раҳбарларига ота-оналар билан мажлислар ўтказиб, бундай ҳолатлар юзага келмаслиги учун тушунтириш ишларини кучайтириш юзасидан топшириқлар берилди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги ота-оналарни фарзандларига жамоат жойларида, жумладан, мактаб ҳудудига бу каби буюмларни олиб келмаслиги ҳақида тушунтиришлар беришга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси сумкасидан MINI UZI IWI пневматик автомат топилгани ҳақидаги хабар эълон қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0