Навоийда судья қўл остидаги ходимни калтаклади

© Sputnik / Табылды КадырбековДрака
Драка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вилоят судида техник ходим сифатида фаолият кўрсатадиган Д.Н. айни вақтда Навоий вилоят шифохонаси хирургия бўлимига ётқизилган.

ТОШКЕНТ, 20 фев – Sputnik. Маъмурий ишлар бўйича Навоий вилоят суди раиси О.Т. 15 февраль куни қўл остида ишловчи ходими Д. Н.ни кўпчиликнинг кўз ўнгида ерга ётқизиб тепкилади.

Бу маълумотни Sputnik Ўзбекистон агентлигига Бош прокуратура тасдиқлади.

Прокуратура текшируви: сув хўжалиги корхоналари фаолиятида жиддий камчиликлар аниқланди

“Жабрланган фуқаро прокуратурага ариза билан мурожаат қилди. Мазкур ҳолат бўйича Навоий шаҳар прокуратурасида тергов олди текшируви олиб борилмоқда”, - деб маълум қилинди Бош прокуратура матбуот хизматида.

Вилоят судида техник (АКТ) ходим сифатида фаолият кўрсатадиган Д.Н. айни вақтда Навоий вилоят шифохонаси хирургия бўлимига ётқизилган.

“Суд тиббиёт экспертизаси тайинланди. Экспертиза натижаларига кўра, жиноят ишини қўзғатиш ёки қўзғатмаслик масаласи ҳал қилинади", — деб қўшимча қилинди Бош прокуратурада.

Янгиликлар лентаси
0