ТОШКЕНТ, 20 фев – Sputnik. Санкт-Петербургда қурилиш майдонда Тожикистон фуқароси 12-қаватдан тушиб кетди. Бу ҳақда “Фонтанка” интернет нашри хабар қилди.
Ҳодиса 19 февраль куни Виборг туманнидаги Парголово ҳудудида содир бўлди.
Расмий маълумотларга қараганда, “Шуваловский дуэт” қурилишида тожикистонлик ишчи эҳтиётсизлик оқибатида лифт шахтасига тушиб кетди. Мигрант 12 қаватдан тушиб кетди.
Мигрант оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди. Унда умуртқа ва бошқа суякларнинг синиши ва бош суяк-мия жароҳати қайд этилган.
Ҳозирда Тожикистон фуқароси жонлантириш бўлимида.
Эслатиб ўтамиз, Ленинград вилояти Санкт-Петербургда Муринодаги турар жой ҳудудида олиб борилаётган қурилиш ишлари вақтида Ўзбекистон фуқароси бўлган меҳнат муҳожири 10-қаватдан қулаб тушганлиги ҳақида хабар бергандик. Кўплаб жароҳатларга қарамасдан шифокорлар мигрантнинг ҳаётини сақлаб қолишган.