ТОШКЕНТ, 18 фев – Sputnik. Ленинград вилояти Санкт-Петербургда Муринодаги турар жой ҳудудида олиб борилаётган қурилиш ишлари вақтида Ўзбекистон фуқароси бўлган меҳнат муҳожири 10-қаватдан қулаб тушди. “Фонтанка” интернет нашри хабарига асосан.
Хабарда айтилишича, монтажчи бўлиб ишлаган ёш йигитни боши, кўкрак қафаси, қорин ва тос жароҳатлари билан шифохонага олиб боришган. Унда умуртқа синиши ва бош суяк-мия жароҳати қайд этилган, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишган.
Санкт-Петербург ҳуқуқ-тартибот органлари бу меҳнат муҳожири Ўзбекистондан келгани, 23 ёшдалиги ва Россия ҳудудида вақтинчалик рўйхатдан ўтмаганини аниқлашган.
Ҳодисага техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинмагани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.