Машарипов Истанбулдаги тунги клуб терактидаги айбини инкор этмоқда

© РИА НовостиТурция обнародовала имя узбекистанца, организовавшего теракт в Стамбуле
Турция обнародовала имя узбекистанца, организовавшего теракт в Стамбуле - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик Абдулқодир Машарипов 2017 йил 16 январда Истанбулнинг Эсенюрте туманида махсус операция давомида гумон қилинувчи сифатида қўлга олинган эди.

ТОШКЕНТ, 18 фев – Sputnik. Туркиянинг Истанбул шаҳридаги “Reina” тунги клубига ҳужум қилишда айбланаётган Абдулқодир Машарипов жиноятга алоқадорлигини инкор этди, деб хабар қилди “Hurriyet” газетаси.

“Мен буни содир этмаганман. Ўша кеча қўлида “Калашников” автомати бўлган киши мен эмасман”, - дея иқтибос келтиради Машариповнинг сўзларидан нашр.

Абдулгадир Машарипов - Sputnik Ўзбекистон
Туркияда Машарипов устидан суд бошланмоқда

Шунингдек, айбланувчи суд мажлисида теракт содир этилган кундан сўнг у телевидение хабарларидан қидирувга берилганини эшитиб, шок ҳолатга тушганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 1 январга ўтар кечаси "Калашников" автомати билан қуролланган террорчи Истанбулдаги “Reina” тунги клубига бостириб кириб, одамларга қарата ўт очган эди. Бинода 700 дан ортиқ киши бўлган. Туркия полицияси хабарига кўра, терактда 39 киши қурбон бўлган, 69 киши жароҳатланган. Содир бўлган теракт учун жавобгарликни "ИД" ўз зиммасига олган. Ўзбекистонлик Абдулқодир Машарипов 2017 йил 16 январда Истанбулнинг Эсенюрте  туманида махсус операция натижасида гумон қилинувчи сифатида қўлга олинган. 

Янгиликлар лентаси
0