Туркияда Машарипов устидан суд бошланмоқда

© REUTERS / STRINGERАбдулгадир Машарипов
Абдулгадир Машарипов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Стамбул прокурори Абдуқодир Машариповни 40 карра бир умрлик қамоқ жазосига маҳкум қилишни талаб қилмоқда.

ТАШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Истамбулнинг 27-сонли Жиноий судида 31 декабр куни Reina тунги клубида теракт уюштирган Абдуқодир Машарипов устидан суд жараёни бошламоқда, деб хабар қилди Туркиянинг Anadolu агентлиги.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг Янги йил оқшомида уюштирилган терактда 39 киши қурбон бўлган, 122 киши жароҳатланган эди. Улардан 60 нафари чет эл фуқаролари бўлган. Ушбу теракт юзасидан 57 киши ҳибсга олинган. Улар орасида теракт ижрочиси, ўзбекистонлик Абдуқодир Машарипов ҳам бор.

Абдулқодир Машарипов - Sputnik Ўзбекистон
ОАВ: Машарипов Ўзбекистонни 6 йил аввал тарк этган

Истамбул прокуратураси ушбу иш юзасидан 90 варақли айблов аризаси тайёрлаган. Стамбул прокуратураси Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими бошлиғи Гекалп Кекчу ушбу ишни шахсан назорат қилиб келмоқда.

Прокуратура террорчига қаттиқ тартибли қамоқхонада 40 карра бир умрлик жазоси беришни талаб қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли террорчи ўзига ўлим жазоси беришни сўраган эди.

Тергов жараёнида маълум бўлишича, Машарипов ушбу ишларни Абу Жиҳод номли кимсанинг топшириғига биноан амалга оширганини хабар қилган. Теракт олдидан Машарипов у билан учрашиб ундан автомат ва гранаталар олган. Шундан сўнг у Тақсим майдонига йўл олган. Майдонда полициячилар кўп бўлган. Шундан сўнг унга янги жойга – Reina тунги клубига бориш топширилган. Машарипов клуб кириб автоматдан ўт очган, кейин одамлар устига граната ташлаган.

Янгиликлар лентаси
0