Тест синовлари пуллик бўлиши, ҳарбийлар имтиёзлари чекланиши мумкин

© Х. Пайдоев / Народное словоСтуденты во время вступительных экзаменов в "Узэкспоцентре"
Студенты во время вступительных экзаменов в Узэкспоцентре - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тест синовларида муҳим янгилик киритилмоқда - абитуриентлар 3тагача ОТМ танлаши мумкин.

ТОШКЕНТ, 18 фев – Sputnik. Ўзбекистонда 2019 /2020 ўқув йилидан бошлаб тест синовларига муҳим ўзгаришлар киритилиши кутилмоқда. Бу ҳақида Давлат Тест маркази томонидан ишлаб чиқилган янги қонун лойиҳасида айтиб ўтилган.

Хусусан, 2019 /2020 ўқув йилидан бошлаб қуйидагилар таклиф қилинган:

  • ОТМларга кириш тест синовларини июль-август ойларида ўтказиш;
  • энг юқори баллнинг 30 % ва ундан юқори баллни тўплаган абитуриентларга тест синовлари натижалари акс этган, 3 йил муддатга амал қиладиган сертификат бериш;
  • абитуриент жамлаган бали асосида учтагача таълим йўналишида танловда иштирок этиши учун имконият яратиш;
  • тест фанлари икки бўлимга ажратиб, 1-бўлимга мажбурий 3 та фан – она тили, математика ва Ўзбекистон тарихи, 2-бўлимга - мутахассисликка мос иккита фанни киритиш;

  • “Ўзбек тили”, “Рус тили”, “Қорақалпоқ тили” фанлари бўйича алоҳида ёзма имтиҳон ташкил этиш. Ўзбек ва Қорақалпоқ тилларида синовлар фақат лотин алифбосида тайёрланади.

Ундан ташқари, балл ҳисоблашда ОТМ имтиҳон фанлари блоки ва кетма-кетлиги ҳисобга олинади. Имтиҳонлар катта сиғимли биноларда ўтказилиб, жавоблари имтиҳоннинг эртаси куни ДТМ сайти орқали эълон қилинади.

Тест синовларини тўлов асосида ўтказиш

Мактаб ва коллежларни жорий йилда битирган абитуриентлар учун тест синовлари - бепул ўтказилади;

Вступительные экзамены в Университет Инха в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Сиртқи таълим шаклига тест синовлари санаси ўзгаргани маълум қилинди

Мактаб ва коллежларни олдинги ўқув йилларида тугатган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши 1 ЭКИҲ миқдорида йиғим ундирилади

Давлат таъминотидаги етим болалар, I ва II гуруҳ ногиронлари ҳам бепул тест синовидан ўтади;

Ушбу йиғимлар Давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

Ҳарбийлар учун имтиёзлар қисқартирилади

Янги қонун лойиҳасида ҳарбийлар учун белгиланган имтиёзларни қўллаш тартибига ҳам бир қатор ўзгаришлар киртиш белгиланган. Хусусан, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб:

муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномасига эга шахслардан иборат абитуриентлар учун олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ушбу шахслар ўртасида ўтказиладиган танлов асосида алоҳида квоталар ажратиш тартиби киритилади;

ҳарбий қисм командирининг тавсияномаси фақат ҳарбий олийгоҳлар учун имтиёзга эга бўлиши назар да тутилади.

Янгиликлар лентаси
0