Уруш Афғонистонни "севади"

© Sputnik / А. СоломоновВывод советских войск из Афганистана
Вывод советских войск из Афганистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Биз Афғонистон узлуксиз уруш исканжасида эканига кўникканмиз. Қирқ йилдан ошди. Мамлакатда чет эл қўшинлари бўлмаганида афғонлар фуқаролар урушида бир-бирини ўлдирадилар. Чет эл контингенти пайдо бўлса: фарқи йўқ, у хоҳ совет, хоҳ америка ёки кўпмиллатли қўшин бўлсин, унга қарши урушга отланадилар...

Айтиш мумкин-ки, у ҳозирги даврнинг энг узоқ узлуксиз давом этаётган урушидир. Энг ҳайратланарлиси, бир қанча, нисбатан қисқа даврларни ҳисобга олмаганда (шулардан энг сўнгиси 1919-1973 йилларга тўғри келган), Афғонистон деярли ҳамиша жанг қилиб келган. Кўпроқ ҳужумлардан ҳимояланган, баъзида ўзи тажовузкор бўлган. Аммо Марказий Осиё қаъридаги ушбу бир бўлак қуруқликда урушлар инсоният тарихи давомида тўхтамаган.

Урушлар ҳеч қачон тўхтамаган

Бу ерда 100-200 йил оралиғи билан сулола ва шоҳликлар бир-бирини алмаштирган. Афғонистон - уруш қилмаган авлоди мутлақо мавжуд бўлмаган мамлакатдир, бу ерда урушда туғилиб, урушда ўлиб кетган авлодлар ҳам бор. Ерлари у қадар унумдор эмас, иқлими (ўта ноқулай) кескин континентал, чекланган захирали фойдали қазилмаларини фақат машаққатли меҳнат натижасида қазиб олиш мумкин бўлган Афғонистон нимаси билан ўзига тортади?

Афганская молодежь - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистонлик Асила: Ўзбекистонга келиб тинчлик нималигини ҳис этдим

Минг йилликлар давомида Афғонистон нима сабабдан истилочилар диққат-марказида бўлиб келмоқда? 19-аср охирида эса ўша даврнинг глобал империялари - Буюк Британия ва Россия ўртасида Афғонистон учун уруш бошланишига бир баҳя қолган, шу билан бирга бу икки империянинг бирортаси уни ўз сарҳадларига қўшиб олишни режалаштирмаган. Петербург ҳам, Лондон ҳам маҳаллий амирга у ўз ҳудуди орқали бошқа давлатлар ҳарбий экспедицияларини ўтказмаслиги учунгина таъсир кўрсатишдан манфаатдор бўлган.

Афғонистоннинг жўғрофий жойлашуви катта аҳамият касб этган. Россия - Афғонистон инглизлар учун Марказий Осиё дарвозаси бўлиб хизмат қилишидан қўрққан бўлса, Лондон ушбу мамлакатни бошқариш орқали марказий Россия, Сибирь ва Узоқ Шарқ ўртасидаги катта кўламдаги, суст қўриқланадиган коммуникацияларни нишон остида ушлашга муваффақ бўлар эди.

Буюк Британия шунингдек, Афғонистон рус қўшинлари учун Ҳиндистонга кўприк бўлишидан ҳам жуда ҳадиксираган.

Евроосиё чорраҳаси

Афғонистон қитъадаги шимолдан жанубга ва жанубдан шимолга ўтадиган йўлларнигина назорат қилмаган. У бир вақтнинг ўзида Ҳиндистон, Ўрта Осиё, Хитой ва Эрон учун дарвоза бўлган.

Президент Исламской Республики Афганистан Ашраф Гани Ахмадзай - Sputnik Ўзбекистон
Ашраф Ғани 400 йилдан кейин одамлар ўзи ва Мирзиёев ҳақида нималар дейишини айтди

У қадимий Евроосиё савдо йўлларини туташтирувчи чорраҳадир. Савдо йўллари эса ҳамиша ҳарбий йўллар вазифасини ҳам ўтаган. Истилочилар ҳар доим савдо карвонлари изларидан ҳаракатланганлар.

Цивилизация муайян гуллаган даврларда урушлар қулай савдо шароитлари, савдо йўлларида ортиқчалик қилган воситачиларни йўқ қилиш мақсадида олиб борилган. Лекин уларнинг барчаси моддий (савдо-иқтисодий) асосга эга бўлган ва бундан келиб чиқадики, армиялар (денгиз ва океанларда - флотлар) муқаррар айнан савдо йўлларига чиқишган.

Бутун Евроосиё савдо йўллари чорраҳаси - стратегик аҳамиятга эга позиция бўлиб, уни эгаллаш орқали минтақадаги савдонинг энг даромадли оқимларини назорат қилиш мумкин. Биз яна иккита ҳудди шундай стратегик муҳим нуқталарни биламиз. Бу Леванта мамлакатлари (Сурия, Фаластин, Ливан), ҳамда Кичик Осиё.

Ҳатто ҳозир ҳам Россия ва АҚШ ўртасидаги глобал можаро ҳам (Суриядаги икки давлат доимий қўшинлари ўртасидаги (расмий бўлмаса-да) бир-бирига қарши туришлар орқали) моддий тус олди. Шундай экан, келинг эслайлик, 1989-йил совет қўшинлари Афғонистонни тарк этиши билан, АҚШ шу заҳоти бу минтақага сиёсий аралашувни бошлаган эди. Америка гумаштасининг фуқаролар урушида толиблардан қўли калталик қилаётгани маълум бўлгач, Афғонистонда шу заҳоти халқаро коалиция кўринишидаги ниқобни ҳатто ўнглаб тақиб олмаган америка қўшинлари ҳозиру-нозир бўлди.

© Sputnik / В. Киселев / Медиабанкка ўтишВывод ограниченного контингента советских войск из Афганистана
Уруш Афғонистонни севади - Sputnik Ўзбекистон
Вывод ограниченного контингента советских войск из Афганистана

Фақатгина АҚШ эмас

Бугун, Афғонистонда кўп қололмаслиги равшан бўлиб қолган америкаликлар ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишга тайёр турган бир вақтда, Россия бир-бирига қарши турган томонларга воситачилик хизматини, яъни фуқаролик урушига нуқта қўядиган афғонлараро музокаралар ташкилотчиси бўлишни таклиф этиб, ушбу минтақага ўз сиёсий аралашувини бошламоқда.

Толибон: АҚШ апрел ойигача Афғонистондан ўз қўшинларининг яримини олиб кетишга ваъда берди

Хитой ҳам минтақада фаол ишламоқда. У Покистонда мустаҳкам ўрин олишга ва у ердан туриб Афғонистонга таъсир кўрсатишга уринмоқда. Эрон ҳам (Афғонистон унинг таркибида кўп маротаба бўлган) ўз манфаатларини унутган эмас ва ўз кучи ва имкониятларидан келиб чиқиб вазиятни назорат қилишга уринмоқда.

Афғонистон - энди ташкил топаётган Янги Буюк Ипак йўлида муҳим бўғиндир. Тўғри, уни айланиб ўтса ҳам бўлади. Аммо бу ҳуддуддан Шимолий денгиз йўлидан ташқари барча мавжуд маршрутлар устидан ҳарбий-сиёсий назоратни осонликча амалга ошириш мумкин.

Чунки, ҳар бир потенциал йўлакчада блок-постда ўтиришгина эмас, балки исталган вақтда ҳар қандай транспорт артериясини кесиб қўйиш ҳам жуда муҳим. Афғонистон эгаси эса, континентал Евроосиё транспорт артериясини кесиш имконига эга бўлади, худди Яқин Шарқ эгаси Осиёдан Европага борувчи асосий денгиз ва қуруқлик йўлларини назорат қилганидек.

Назоратга интилиб

Дунё океанида америка флоти умуман олганда ўзини яхши тутмоқда. Аммо АҚШнинг бутун бошли глобал стратегияси шунга асосланадики, улар исталган вақтда ҳар қандай давлатнинг денгиз коммуникацияларини узиб қўйишлари мумкин. Қўшма Штатларнинг Россия билан абадий қарама-қаршиликлари маъноси шунда-ки, Россия бошқа ҳар қандай йирик державалардан фарқли ўлароқ денгиз коммуникацияларига қарамлиги анча кам.

Ўзгарган дунёда Россия бутун Евроосиёни бирлаштирувчи континентал савдо кўпригига айланмоқда ва америка флоти уни назорат қилолмайди. Вашингтоннинг кейинги 15 йил давомида Москвани америка гегемониясини тан олдириш ва сўзсиз итоат қилдириш бўйича уринишлари ҳам айнан шу билан боғлиқ.

Дмитрий Верхотуров - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Афғонистон шимолида темир йўллар қуриши керак - Верхотуров

Ўз ҳарбийлари ва техникасини йўқотаётган, мамлакат ҳудудининг каттагина қисмида назоратни бой берган, олиб борган ҳарбий операцияси деярли "йўққа чиққан" АҚШ шу боис ҳам Афғонистонда ҳеч бўлмаганда "илиниб қолиш" учун титраб-қақшаб ҳаракат қилмоқда.

Россия минтақада америка фаолиятини аввалига назорат қилиш, сўнгра АҚШни у ердан сиқиб чиқариш учун бор ҳаракатни амалга оширди. Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базаси худди шу мақсадда қолдирилган эди. Умуман олганда, Россиянинг Афғонистонда ўз қўшинлари контингентини ушлаб туришига эҳтиёж ҳам йўқ. Тожикистондаги базаси етарли.

Москвага, худди юз йил олдинги сингари Афғонистонда бегона контингент жойлашмаслиги муҳим.

Шу боис ҳам, АҚШ учун шундай шароит яратилган-ки, у ҳар қандай шароитда Афғонистонни тарк этишга мажбур бўлади. Уларнинг муаммоси толибларда эмас. Улар толиблар билан юз йил ҳам жанг олиб боришлари мумкин. Уларнинг муаммоси - афғон коммуникациялари Россия ва Хитой томонидан олиб қўйилганида. АҚШ ишончли ва мустақил таъминот линиясини йўлга қўя олмади. Афғонистондаги мақсади - Россия ва Хитойнинг континентал коммуникацияларига таҳдид қилувчи гуруҳни ушлаб туриш эса (ушбу гуруҳ коммуникациялари Россия ва Хитой назоратида бўлиб турган бир вақтда) ҳеч бир маъно касб этмайди.

Шу боис, АҚШ ҳар қандай усул билан Хитой Россия ўртасида ҳарбий-сиёсий рақобатни юзага келтиришга уриниб келган ва бундан кейин ҳам уринишда давом этади. Ўшанда рақиблардан бири АҚШ иттифоқдошига айланиб, улар Афғонистон билан мустақил коммуникация чизиғига эга бўладилар, яъни қуруқликдаги евроосиё коммуникациялар устидан назоратни қўлга киритадилар. Ахир АҚШга ўзининг глобал гегемониясини ростдан тиклаши учун худди мана шу нарса етишмаяпти.

© Sputnik / В. Киселев / Медиабанкка ўтишВывод ограниченного контингента советских войск из Афганистана
Уруш Афғонистонни севади - Sputnik Ўзбекистон
Вывод ограниченного контингента советских войск из Афганистана

Ўзаро манфаатларни таъминлаш йўлида

Россиянинг Афғонистонга кириши учун зарурати йўқ. Шундай қилиш керак-ки, у ерда бошқалар бўлмасин, ёки ўша бошқаларнинг Афғонистондаги бўлишини нафақат маънисиз, балки "ўз-ўзини ўлдириш билан тенг" ҳолатга айлантириш лозим.

Руслан Аушев - Sputnik Ўзбекистон
Руслан Аушев Ўзбекистоннинг янги нафаси ва Афғонистондаги уруш ҳақида - эксклюзив

Сўнгги йилларда Россия чуқур ўйланган, стратегик ишончли ва ресурсларни тежовчи сиёсатни олиб бормоқда ва ўз кучларини коинотнинг стратегик муҳим нуқталарида жамламоқда. Бу нуқталар устидан назорат жаҳон устидан назорат қилишни таъминлаб беради. Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, аниқ нуқтада кўп қўшинларга эгалик қилиш ва ҳатто аксарият ҳолларда у ерларда қўшин сақлаш шарт эмас. Ўз кучларини шундай жойлаш муҳим-ки - стратегик нуқтани эгаллаш рақиб учун фойдасиз ёки фалокатли бўлсин. Ва. албатта, стратегик регион туб яшовчилари билан яхши, конструктив алоқаларни ўрнатиш муҳим.

Афғонистондаги совет иттифоқи операцияси шуни кўрсатдики, регионни қўшинлар билан тўлдириш, кўп йиллик можаро ботқоғига ботиш мумкин, аммо бу билан асосий масала - стратегик манфаатлар таъминотини ҳал этиб бўлмайди. Чунки муаммо армия ғалаба билан қайтсагина таъминланади, унинг муваффақиятлари эса тегишли битимда қайд этилади. Армия давлатни ҳолдан тойдирадиган урушни олиб борадиган бўлса, қўшин ва қўмондонлар қандай ғалабаларга эришишмасин, асосий ғалаба бўлмайди - чунки жанговар ҳаракатлар мақсадига эришилмаган бўлади.

Афғонистон Қироллиги билан ажойиб муносабатларда бўлган СССР тажрибаси шуни кўрсатди-ки, бу территорияни фақатгина маҳаллий сиёсий тузилмалар қўллаб-қувватлашига таяниб ишончли назорат қилиш мумкин. Бу учун эса уларни қўшинлар билан қўрқитиш, ёки бундан ҳам ёмони абадий уруш исканжасида бўлган давлатни истило қилишга ҳаракат қилиш эмас, балки унинг самимий дўсти ва савдо-иқтисодий фаолиятда ўзароманфаатли шеригига айланмоқ лозим.

Россия ва Афғонистон манфаатлари эса бир-бирига мос. Москва ҳам, Қобул ҳам - афғон халқи ўз тақдирини ўзи ҳал этишини, Афғонистон ҳудуди эса чет эл ҳарбий-сиёсий иштирокидан озод бўлишини исташади.

Янгиликлар лентаси
0