Афғонистонлик Асила: Ўзбекистонга келиб тинчлик нималигини ҳис этдим

© Sputnik / Рамиз БахтияровАфганская молодежь
Афганская молодежь - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Афғонистон масалаларига бағишланган Тошкент анжумани матбуот марказида Сурхондарёда таҳсил олаётган афғонистонлик талабалар сўзга чиқишди

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Афғонистон масалаларига бағишланган халқаро Тошкент анжумани арафасида Тошкентдаги Симпозиумлар саройида бўлиб ўтаётган пленар сессияларда сўзга чиққан афғонистонлик ёшлар "Ўзбекистон — бу тинчлик" дея таъкидладилар, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Владимир Норов - Sputnik Ўзбекистон
Норов Афғонистон урушининг уч босқичи ҳақида
Афғон ёшлари ўз нутқлари аввалида Ўзбекистондек тинч заминда таҳсил олаётганларидан, бундай шарт-шароитни яратиб берган президентлар — Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Афғонистон раҳбари Муҳаммад Ашраф Ғанига ўзининг миннатдорчилигини билдирдилар.

Конференцияда сўзга чиққан афғонистонлик Асила Нойибзода ушбу конференцияда ўтирганидан жуда мамнунлигини таъкидлади.

"Биз Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида таҳсил оламиз. Бу ерда 96 та талабамиз, улардан 11таси қиз бола. Ўқув марказимизда тил тўгараклари, ҳунар ўргатадиган тўгараклар, компьютер ўргатадиган тўгараклар мавжуд. Ўқув даргоҳимиздаги шароитлар жуда яхши тайёрланган, асосийси нимани ўрганишни хоҳласак, бунинг иложи бор.

Илгари телевизор орқали Ўзбекистонни, таълимдаги имкониятларни, ўзбек ёшларини кўриб, ҳавасим келар эди. Мана бугун улар билан бир қаторда таҳсил олаяпман. Илгари Афғонистон Ислом Республикаси Самонгон вилоятидаги мактабда ўқитувчи эдим. Насиб этса, юртимга қайтсам эндиликда Ўзбекистонда олган билимларимни Афғонистондаги ёшларга ҳам ўргатиш ниятидаман. Айниқса, ўзбек тилини, қадимий бобокалонларимиз тарихини ўқувчиларимга ўргатмоқчиман.

© Международный пресс-клубСтудентка из Афганистана Асила
Студентка из Афганистана Асила - Sputnik Ўзбекистон
Студентка из Афганистана Асила

Афғон ёшлари тинчлик дейилганда — Ўзбекистонни тушунишларини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

"Тинчлик деганда Ўзбекистонни тушунамиз. Бу ерга келиб тинчлик сўзининг маъносини аслида нима эканлигини ҳис этдим. Ўзбекистон жуда гўзал мамлакат, бунинг яққол гувоҳи бўляпман. Айниқса, тинчлик, осойишталик ҳавоси менинг ҳавасимни келтирди. Меҳрибон одамлари кўнглимни қувнатди. Ниятим, бизнинг Афғонистонимиз ҳам Ўзбекистон сингари тинч бўлсин, ривожлансин!!!", — деди афғонистонлик Асила Нойибзода.

Янгиликлар лентаси
0