Ўзбекистонда ҳарбий хизматга чақирув вақти ўзгариши кутилмоқда

© Пресс-служба МО УзбекистанаВоеннослужащие получили льготные кредиты
Военнослужащие получили льготные кредиты - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аксарият ҳолатларда ноқулай об-ҳаво шароити мамлакатнинг узоқ ҳудудларида яшовчи фуқароларни ўз вақтида чақирув ва йиғин пунктларига етиб келишларига тўсқинлик қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 06 фев – Sputnik. Ҳарбий хизматга чақирув тадбирларини йилнинг феврал—март ойларида ўтказилиши чақирув ва йиғин пунктлари хоналарида белгиланган иссиқлик ҳароратини таъминлашда қатор қийинчилик ва сарф-ҳаражатларнинг ортишига олиб келмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Флаг Узбекистана на форме военного в преддверии Дня защитника Родины - Sputnik Ўзбекистон
Ҳарбийлар учун янги кийим бош эскизлари пайдо бўлди

Таъкидланишича, аксарият ҳолатларда ноқулай об-ҳаво шароити мамлакатнинг узоқ ҳудудларида яшовчи фуқароларни ўз вақтида чақирув ва йиғин пунктларига етиб келишларига тўсқинлик қилмоқда. Шунингдек, қиш мавсумидаги йўллар ҳолати олис ҳудудларда яшовчи фуқароларнинг чақирув тадбирларида тўлиқ иштирок этишини қийинлаштирмоқда.

Ҳарбий хизматга чақирув баҳор ойларига кўчирилиши мумкин

“Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва соҳага оид меъёрий ҳужжатлар ижросини таъминлаш,
2019 йил чақирувини сифатли ўтказиш ҳамда фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида Мудофаа вазирлиги, ҳарбий округлар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан ҳамкорликда бир қанча ишлар амалга оширилди.

“Чақирув даврининг қиш мавсумидан баҳор мавсумига ўтказилиши натижасида муддатли ҳарбий хизмат ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақиришга доир сарф-харажатларни камайтириш ҳамда ноқулай об-ҳавода кутиш пунктларида уларни кузатиш учун келган ота-оналарга қулайликлар яратиб беради”, - дейилади хабарда.

Чақирув тадбирларини ўтказиш даврида йилдан йилга такрорланиб келаётган камчиликлар ва юқорида кўрсатиб ўтилган ортиқча сарф-ҳаражатлар ҳамда энг аввало, фуқароларга қулайликлар яратишни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг 2018 йил 28 ноябрда ўтказилган кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида Ўзбекистон президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев томонидан фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш ва белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган фуқароларни захирага бўшатиш муддатини йилнинг феврал-март ойларидан март-апрель ойларига ўтказиш таклифи берилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари учун янги кўринишдаги, замонавий, қулай ва ихчам кийим-бошлар яратилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Янгиликлар лентаси
0