Ҳарбийлар учун янги кийим бош эскизлари пайдо бўлди

© Sputnik / Рамиз БахтияровФлаг Узбекистана на форме военного в преддверии Дня защитника Родины
Флаг Узбекистана на форме военного в преддверии Дня защитника Родины - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги ҳарбий кийим бошларни яратишда кундалик, ишхона-офис, дала ўқув-машқлари, махсус шароитлар ҳамда тантанали маросимлар учун либос тоифалари эскизлари ишлаб чиқилган.

ТОШКЕНТ, 5 фев – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари учун янги кўринишдаги, замонавий, қулай ва ихчам кийим-бошлар яратилмоқда, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги.

“Қулай, замонавий кўркам кийим ҳарбийлар салоҳияти ва нуфузини янада юксалтиришга, ёшларимизда ватанпарварлик, юрт тақдири учун дахлдорлик туйғусини кучайтиришга, ёшликдан ҳарбийликка ҳавас уйғонишига хизмат қилиши шубҳасиз”, - дейилган Мудофаа ваирлиги хабарида.

Замонавий ҳарбий кийим бош яратиш учун ташкил қилинган ишчи гуруҳ таркибига куч ишлатиш ва хавфсизлик тизимлари вакиллари ҳамда малакали дизайнер ва олимлар, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти профессор-ўқитувчилари ва экспертлари жалб қилинган.

© Министерство обороны УзбекистанаҲарбийлар янги кийим боши кўриниши
Ҳарбийлар учун янги кийим бош эскизлари пайдо бўлди - Sputnik Ўзбекистон
Ҳарбийлар янги кийим боши кўриниши

Янги кийимларни яратишда ҳарбий кийим-бош туркумида кундалик, ишхона-офис учун, дала ўқув-машқ, тантанали ҳамда махсус каби тоифалари ҳисобга олинди.

Шунингдек, ҳарбий кийим-бош учун мато, фарқловчи белгилар ва майда деталларнинг сифати, чидамлилиги, ихчамлилиги ҳамда соҳа ва ходим тоифасини фарқловчи белгилар ҳам қатъий инобатга олинган.

© Министерство обороны УзбекистанаҲарбийлар янги кийим боши кўриниши
Ҳарбийлар учун янги кийим бош эскизлари пайдо бўлди - Sputnik Ўзбекистон
Ҳарбийлар янги кийим боши кўриниши

– Ҳарбий хизматчилар ва соҳа ходимлари учун янги намунадаги ҳарбий кийим-бош ишлаб чиқиш жараёнига ғоят катта масъулият билан жиддий ва пухта ўйлаб, узоқни кўзлаган ҳолда ёндашилмоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи Рустам Маҳмудов.

© Министерство обороны УзбекистанаҲарбийлар янги кийим боши кўриниши
Ҳарбийлар учун янги кийим бош эскизлари пайдо бўлди - Sputnik Ўзбекистон
Ҳарбийлар янги кийим боши кўриниши

Яратилган кийим-бошларнинг бирламчи намуналари ҳарбий қисмларда илк қўшинлар синовидан ўтказилиши, бунда соҳа вакиллари, ҳарбий хизматчилар, ёшлар, халқ, кенг жамоатчиликнинг фикрини чуқур ўрганиш, таҳлил этиш, таклиф ва мулоҳазаларни умумлаштириб, шундан сўнг ҳарбий кийим-бошларни кенг ассортиментда ишлаб чиқаришни ёълга қўйиш мўлжалланган.

© Министерство обороны УзбекистанаҲарбийлар янги кийим боши кўриниши
Ҳарбийлар учун янги кийим бош эскизлари пайдо бўлди - Sputnik Ўзбекистон
Ҳарбийлар янги кийим боши кўриниши

Эслатиб ўтамиз 2017 йилнинг кузида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қуролли кучлари учун янги кийим-бош яратиш бўйича берган топшириқ ва тавсиялар берган эди. Шунга асосан 2018 йилнинг декабр янги намунадаги ҳарбий кийим-бош яратиш бўйича махсус ишчи гуруҳи тузилган эди.

Янгиликлар лентаси
0