ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Россия қўшни давлат чегараларини жангарилардан ҳимоя қилиш учун саъй-ҳаракатларни кучайтиришга тайёр, деб маълум қилди брифинг давомида Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.
“МДҲдаги Ўрта Осиё минтақасида вазиятни ўзгартирмоқчи бўлган ҳар қандай уринишни олдини олиш учун Россия ушбу йўналишда умумий кучларни давом эттиришда қаттиқ аҳд қилган”, - дея иқтибос келтиради Мария Захарова сўзларидан РИА Новости. Афғонистон билан бевосита чегарадош бўлган давлатлар алоҳида ҳиссаларини қўшишмоқда. Россия уларнинг ҳар бирига стратегик шерикчилик асосида ёрдам кўрсатмоқда ва хавфсизлик ва чегараларни қўриқлашда зарурий ёрдамни оширишга тайёр”.
Россия ТИВ расмий вакили Покистон билан ҳамкорлик йўлга қўйилгани, КХШТ иттифоқдошлари ҳамда МДҲ ва ШҲТ шериклари Афғонистондаги кризис вазият сабабли хавф даражасини камайтириш мақсадида ҳамкорлик қилишаётганини эслатиб ўтди.
Аввалроқ Россия Ички ишлар вазири ўринбосари Игорь Зубов “ИШИД” террорчилик уюшмаси ўз жангариларини Покистондан Тожикистонга ўтказаётгани ҳақида маълум қилганди.
Унинг сўзларига кўра, Россиянинг жанубий чегараларида, эҳтимол, террорчилик гуруҳи томонидан кўп сонли қочоқларни келтириб чиқариш билан боғлиқ бўлган катта провокацияни тайёрламоқда. Бу эса Россия учун салбий оқибатларни келтириш чиқариши мумкин.
Мария Захарова Россия Ички ишлар вазири ўринбосари Игорь Зубовнинг сўзларини изоҳларкан, “ўйлашимча, гап айнан шу ҳақда кетябди”, деб қўшимча қилди.