ТОШКЕНТ, 31 янв – Sputnik. Канаданинг Торонто шаҳрида ландшафт дизайнери Брюс Макартур гейлар қишлоғида истиқомат қилувчи 8 нафар кишини ўлдирганлигини тан олди.
Қотилликлар 2010-2017 йиллар давомида содир этилган. Бироқ асосий гумонланувчини ўтган йилда қўлга олишга эришилди. Сўнгги ўлдирилган шахснинг телефонидаги эслатма иловасида “Брюс” сўзи ёзилганлиги аниқланган.
The Globe and Mail нашри ёзишича, бу белгилар терговни Брюс Макартур томонга олиб келди.
Видео кузатув камералари ўлган одам айбланувчининг машинасига ўтирганлигини кўрсатди. Ушбу машинада полиция аввал йўқолган 4 нафар шахснинг ДНК изларини топишган. Макартурнинг уйида эса ўлдирилган шахсларга тегишли бўлган заргарлик буюмалар, эсталик совғалар борлиги аниқланган.
Ўлдирилган шахслар орасида – айбланувчининг таниши, мигрантлар, қочоқ ва уйсиз киши бор.
Буларнинг кўпчилиги бедарак йўқолган. Жасадлар 67 ёшли боғбон қўлга олингандан сўнг топилди. Қидирув вақтида боғбон икки марта сўроқ қилинди.
Биринчи марта боғбон алоқадорлиги ҳақида 2013 йилда маълумотлар пайдо бўлганди. Ўша вақтда полиция 3 нафар шахс йўқолганлиги билан шуғулланган.
Қидирувда бўлган шахсларнинг дўстлари Брюс Макартурнинг йўқолган шахслардан бири билан ишқий муносабатлари бўлганлигини билдиришган.
Уч йилдан сўнг Макартур яна сўроқ қилинади.
Кейинчалик полиция Макартурнинг ётоқхонасида скоч, жарроҳлик қўлқопи, қора арқон ва шприц солинган спорт сумкаси аниқланди.
Daily Mail нашри ёзишича, 7 нафар шахснинг жасадлари катта гул тувакларда, 8-чи шахснинг жасади боғбон ишлаган уй орқасидаги жарликда топилди.
Ҳар бир қотиллик учун Брюс Макартурга умрбод қамоқ жазоси берилиши мумкин.
Айбланувчи муддатидан аввал озодликка чиқиш ҳақида сўровни фақат 25 йилдан кейин бериши мумкин, ўша вақтда унга 90 ёш бўлади.