ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Канадада Humboldt Broncos ёшлар хоккей жамоасини олиб кетаётган автобуснинг юк машинаси билан тўқнашиб кетиши натижасида 14 киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда мамлакат қироллик жандармериясига асосланиб РИА Новости хабар берди.
© Фото: Humboldt Broncos/TwitterМолодежная хоккейная команда Humboldt Broncos
Молодежная хоккейная команда Humboldt Broncos
Автобусда ҳаммаси бўлиб 28 киши бўлган. Улардан ўн тўрт нафари ҳалок бўлган, қолганлар турли даражада тан жароҳати олган. Уч кишининг аҳволи оғир.
Йўл-транспорт ҳодисаси жума куни кечқурун Саскачеван провинциясидаги трассалардан бирида юз берган. Ҳозирда ҳалокат сабаблари аниқланмоқда.