АҚШ ва унинг яқин иттифоқдошлари Венесуэлада тинчлик ўрнатилишига қаршилик қилишмоқда

© REUTERS / Carlos Garcia RawlinsДемонстрант бросает обратно канистру со слезоточивым газом во время столкновения с Национальной гвардией Венесуэлы
Демонстрант бросает обратно канистру со слезоточивым газом во время столкновения с Национальной гвардией Венесуэлы  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мамлакатда ҳукуматга қарши маршлар бўлиб ўтмоқда. Сиёсий инқироз фонида мухолифат етакчиси Хуан Гуаидо ўзини вақтинчалик президент деб эълон қилган. 10 январ куни қасамёд қабул қилган давлат раҳбари Николас Мадуро давлат тўнтаришига уриниш юз берганини айтмоқда

ТОШКЕНТ, 29 янв - Sputnik. Вашингтон Венесуэла билан боғлиқ воқеада халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларини бузмоқда, деди Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров.

"АҚШ ва унинг яқин иттифоқдошлари ҳаракатлари албатта бизни ташвишга солмоқда. Улар халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларини қўпол равишда бузиб, ушбу лотин америкаси давлатида қонуний ҳуқуматни тўнтаришни амалга оширмоқчи", - деди Лавров Венесуэла ТИВ раҳбари Сьерра-Леоне Али Кабба билан музокаралардан сўнг ўтказилган матбуот-анжумани вақтида.

Президент Боливарианской Республики Венесуэла Николас Мадуро - Sputnik Ўзбекистон
Мадуро Трампга инглизча мурожаат қилди: “Венесуэладан қўлингни торт!”

Эслатиб ўтамиз, 21 январ куни Венесуэлада амалдаги президент Николас Мадурога қарши оммавий норозилик намойишлари бошланди. Мамлакат парламенти спикери Хуан Гуаидо 23 январ куни вақтинчалик ҳукумат ҳукмронлиги даврида ўзини вақтинчалик давлат раҳбари деб эълон қилди. АҚШ ва қатор мамлакатлар уни тан олдилар. Россия Венесуэланинг қонуний президенти Мадурони қўллаб-қувватлади.

Буюк Британия, Германия, Франция ва Испания агар Венесуэлада 8 кун ичида янги сайловлар эълон қилинмаса Гуаидони мамлакатнинг вақтинчалик раҳбари этиб тан олиш режаларини билдирдилар. Айни вақтда АҚШдан ташқари, Гуаидони вақтинчалик давлат раҳбари мақомида Бразилия, Канада, Аргентина, Чили, Колумбия, Коста-Рика, Гватемала, Гондурас, Панама, Парагвай, Перу, Грузия, Албания ва қатор бошқа мамлакатлар тан олишган.

Айни вақтда АҚШ Венесуэланинг PDVSA - давлат нефт-газ компаниясига нисбатан санкция эълон қилди ва яна бир карра барча давлатларни Хуан Гуаидони "зудлик билан" Венесуэланинг вақтинчалик раҳбари этиб тан олишга даъват қилди.

Бу орада Хитой АҚШ санкцияларига қарамай, Венесуэла билан ҳамкорликни давом эттиришини айтмоқда.

Хитой ТИВ расмий вакили Гэн Шуан Хитой томони Венесуэла билан барча соҳаларда тенглик, ўзаро манфаат ва умумий тараққиёт асосида ҳамкорликни давом эттиришини билдирди.

Янгиликлар лентаси
0