ТОШКЕНТ, 29 янв - Sputnik. Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШ раҳбари Дональд Трампга инглизча мурожаат қилди ва ундан мамлакатини тинч қўйишни талаб қилди. Мадуро мамлакатига қарши киритилган янги санкцияларга шундай изоҳ берди. РИА Новости хабарига асосан.
Мадуро АҚШдан қайтган венесуэлалик дипломатлар олдида сўзлаган нутқида инглизча сўзлашга ўтиб, Трампга мурожаат қилади: “Дональд Трамп, Венесуэлада тўнтарувми? Йўқ! Not that way!... Венесуэла ишига аралашма, hands off Venezuela! Immediately! (Венесуэладан қўллингни торт! Дарҳол!)”.
“Трамп, Венесуэлада юз бериши мумкин бўлган ҳар қандай зўравонлик учун жавобгарсиз. Венесуэлада тўкилиши мумкин бўлган қон сизнинг қўлларингизда бўлади, президент Дональд Трамп”, деди Мадуро Twitter᾽да олиб борилган мурожаатда.
Эслатиб ўтамиз, 23 январь куни Каракасда давом этаётган митинглар вақтида 35 ёшли мухолиф сиёсатчи Хуан Гуайдо ўзини президенти сифатида эълон қилди. Бир неча дақиқа ўтиб уни АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатнинг янги президенти сифатида тан олди. Айни дамда Хуан Гуаидони Венесуэла вақтинчалик президенти сифатида фақат АҚШ, Европа Иттифоқи ва Грузия тан олган. Россия, Мексика ва бошқа мамлакатлар тан олмаган.
Шунингдек, АҚШ Венесуэланинг PDVSA нефть-газ компаниясининг барча активларини блоклаган ҳамда бу компания билан битимлар тузишни тақиқлаб қўйган. АҚШ молия вазири Стивен Мнучин фикрига кўра, PDVSA активларини блоклаб, АҚШ бу компанияни Венесуэла халқи учун “асраб қўяди” ва ўз бозорини ҳимоя қилиш учун барча чораларни қўллайди. У компания ҳисобрақамларининг блокланиши у олган тушум Николас Мадурога эмас, балки Хуан Гуайдога топширилишини англатишини маълум қилган.