Нидерландияликлар Ўзбекистонда товуқ гўштини қайта ишлаш заводини қуришга ёрдам беради

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишПрилавок с мясом птицы. Архивное фото
Прилавок с мясом птицы. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент вилоятида товуқ гўштини қайта ишлаш фабрикасини қурилиши учун 10 миллион евро керак бўлади.

ТОШКЕНТ, 24 янв – Sputnik. Нидерландия компанияси Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида товуқ гўштини қайта ишлаш заводини ишга туришга ёрдам беради, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Прилавок с мясом - Sputnik Ўзбекистон
Гўшт, гуруч, шакар: Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат озиқ-овқатлар сотиладиган шаҳарлар

Хабарда айтилишича, куни кеча Ўзбекистоннинг Нидерландиядаги элчиси Дильёр Хакимов бу масалани Marel Holding BV компания раҳбарияти билан муҳокама қилди.     

Нидерландия томони республикада ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ассортиментини кўпайтириш ва уларни халқаро бозорларга ярим тайёр маҳсулот кўринишидаги етказиб бериш имкониятларини таъминлайдиган қайта ишлаш корхоналарини ташкил этишда иштирок этишга тайёр эканини билдирди.

Корхонанинг лойиҳа қиймати 10 миллион евро миқдорида баҳоланмоқда.

Marel Holding BV компаниясининг вакиллари февраль ойининг бошида завод қурилиши масаласини муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга келишади.

Янгиликлар лентаси
0