ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Давлат статистика қўмитаси вилоят марказий деҳқон бозорларида айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларнинг минимал-максимал нархлари тўғрисида маълумотни эълон қилди.
Унга кўра, мол гўшти энг қиммат нархи Чирчиқ шаҳрида 52 минг сўм, энг арзони Нукусда 26 минг сўм эканлиги маълум бўлди.
Қўй гўштининг нархи эса энг қиммати Тошкентда - 46,6 минг сўм, энг арзони Жиззахда - 28 минг сўм.
Кутилгани каби Тошкент шаҳрида картошка, пиёз, сабзи, тухум ва гуручнинг нархи максимал нархи бўйича етакчилик қилди. Ушбу маҳсулотларнинг энг арзон нархи Наманган, Андижон ва Гулистонда.