ТОШКЕНТ, 22 янв - Sputnik. “Аэрофлот” компаниясининг самолёти бортида фавқулодда ҳодиса юз берди деб хабар қилмоқда РИА Новости РенТВ телеканалига асосан.
Хабарда айтилишига кўра, қуролланган киши “Сургут – Москва” парвозини Афғонистонга буришни талаб қилган.
Самолёт бортида 69 нафар йўловчилар, жумладан бир нафар ёш бола ҳамда 7 нафар экипаж аъзолари бор.
Айни дамда самолёт 10 км баландликдан 2,3 кмгача пастлаб Ханты-Мансийск шаҳри аэропортига қўнишга тайёргарлик кўрмоқда.
Хабарда айтилишига кўра, қуролланган йўловчи, ҳужжатларига кўра Павел Ш. Олдин бир неча бор алментлар тўламаслик, ўғирлик ва ЙҲҚ бузганлиги учун ҳуқуқни сақлаш органлари эътиборига тушган.
Сўнгги дамда олинган маълумотларга кўра, самолёт 14:18 да Ханты-Мансийск шаҳри аэропортига қўнган. Айни дамда аэропорт биноси ҳуқуқни сақлаш органлари ходимлари томонидан ўраб олинган.