Магнитогорскда 8 кишини қутқарган ўзбекистонлик қаҳрамон тақдирланди

© Из личного архива Алана АбдуллаеваНаграждение Алана Абдуллаева благодарственным письмом
Награждение Алана Абдуллаева благодарственным письмом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Оламафруз Абдуллаевга 2018 йилда Магнитогорск шаҳри учун энг қийин бўлган вақтда қаҳрамонлик, жасорат, меҳрибонлик ва раҳмдиллик кўрсатганлиги учун миннатдорлик билдирилган.

ТОШКЕНТ, 21 янв – Sputnik. Магнитогорскда 8 кишини қутқарган ўзбекистонлик Оламафруз Абдуллаев куни кеча Россия Кудо федерацияси ва Челябинск вилояти Кудо федерацияси президентлари томонидан миннатдорлик хатлари билан тақдирланди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилди.

Абдуллаев Аламафруз - Sputnik Ўзбекистон
Ўзимни қаҳрамон деб ҳисобламайман - Магнитогорскда 8 кишини қутқарган ўзбекистонлик

Ҳужжатда Абдуллаевга 2018 йилда Магнитогорск шаҳри учун энг қийин бўлган вақтда қаҳрамонлик, жасорат, меҳрибонлик ва раҳмдиллик кўрсатганлиги учун миннатдорлик билдирилган.

“Ҳар бир сонияда ўз ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда қаҳратон совуқда 12 соатдан ортиқ вақт давомида бетон вайроналар остидан одамларни қутқарган. Алан, сен билан Россия фаҳрланади ва мамлакатимизнинг барча аҳолиси миннатдорлик билдиради”- дейилган ҳужжатда.

Ушбу ёрлиқлар Абдуллаевга Кудо бўйича мусобақанинг очилиш маросимида тантанали равишда топширилди.  

Ўзбекистонлик йигит саккиз кишига вайроналар остидан чиқишга ёрдам берди. ФВВ ходимларига кўмаклашди - вайроналарни тозалади, ёнғинни ўчиришга ёрдам берди.

© Из личного архива Алана АбдуллаеваБлагодарственное письмо Алану Абдуллаеву
Магнитогорскда 8 кишини қутқарган ўзбекистонлик қаҳрамон тақдирланди - Sputnik Ўзбекистон
Благодарственное письмо Алану Абдуллаеву
© Из личного архива Алана АбдуллаеваБлагодарственное письмо Алану Абдуллаеву
Магнитогорскда 8 кишини қутқарган ўзбекистонлик қаҳрамон тақдирланди - Sputnik Ўзбекистон
Благодарственное письмо Алану Абдуллаеву

Қутқарилган тожикистонлик Улфатовнинг амакиси Бахтиёр Султонов ва Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси вакиллари Оламафрузга миннатдорлик билдиришди.

Ўзбекистонлик йигит эса ўзини қаҳрамон деб ҳисобламайди.

Абдуллаев Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида туғилган. Термезда коллежни тамомлаган. У Ўзбекистон фуқароси, келиб чиқиши эса тожик, ўзбек ва тожик тилида эркин сўзлаша олади.

Россияга эса саккиз йил олдин келган.

Йигитнинг ёши 23да, қурилишда ишлайди. Бўш вақтида “кудо” спорт тури билан шуғулланади. Унинг мураббийси Челябинск вилояти кудо федерацияси президенти Владимир Остапченко.

Магнитогорскдаги фожиа

2018 йил 31 декабрь куни Россиянинг Челябинск вилояти Магнитогорск шаҳрида маиший газ портлаши оқибатида кўпқаватли уйларнинг бирининг подъезди ўпирилиб тушди.

Фавқулодда ҳолат юз бергач касалхонага зудлик билан беш нафар жабрланувчи етказилди.

Орадан бир сутка ўтгач, бино вайроналари уюмлари остида 11 ойлик болакай топилди ва у Москвага эвакуация қилинди.

Болакай аҳволи стабил деб баҳоланган ва соғлиғида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Қутқарувчилар эса қўл меҳнати ёрдамида уюмларни текширишда давом этишмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу фожиада 39 нафар киши ҳалок бўлди.

Янгиликлар лентаси
0