Ўзимни қаҳрамон деб ҳисобламайман - Магнитогорскда 8 кишини қутқарган ўзбекистонлик

© Foto : Из личного архива Абдуллаева АламафрузаАбдуллаев Аламафруз
Абдуллаев Аламафруз - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўттиз биринчи декабрь куни Оламафруз Абдуллаев намоз ўқиш учун эрта уйғонади. Портлаш овозини эшитгач, дарҳол кийимини кийиб, кўчага югуриб чиқади. Ҳали йигит саккиз кишини қутқаришини билмайди. Ўзбекистонлик йигит Sputnik мухбирига берган интервьюда “ҳар бир ҳақиқий мусулмон шундай қилган бўларди”, – дея жавоб беради.

ТОШКЕНТ, 6 янв  — Sputnik. Ўтган йилнинг сўнгги кунида мудҳиш фожиа содир бўлди. Магнитогорск шаҳрининг Карл Маркс кўчасида маиший газ портлаши оқибатида ўн қаватли уйнинг подъездларидан бири қулаб тушди. Кейинчалик маълум бўлишича, бу ҳолат 39 кишининг умрига зомин бўлди.

Воқеа жойига қутқарувчилардан олдин ўзбекистонлик Оламафруз Абдуллаев етиб келди. У яқин атрофдаги уйлардан бирида истиқомат қилади.

Йигит саккиз кишига вайроналар остидан чиқишга ёрдам берди. ФВВ ходимларига кўмаклашди - вайроналарни тозалади, ёнғинни ўчиришга ёрдам берди.

Ўзбекистонлик йигит ўзини қаҳрамон деб ҳисобламайди.

“Бу ҳолатдан кейин ўзимни юлдуз деб ҳисобламайман. Мусулмонлар очиқ кўнгил, бағрикенг, бошқа одамларга ёрдам беришга ҳаракат қилишади”, - деди Оламафруз.

© Foto : Из личного архива Абдуллаева АламафрузаАбдуллаев Аламафруз
Ўзимни қаҳрамон деб ҳисобламайман - Магнитогорскда 8 кишини қутқарган ўзбекистонлик - Sputnik Ўзбекистон
Абдуллаев Аламафруз

Аламафруз Абдуллаев Сурхондарё вилоятида туғилган. Термезда коллежда таҳсил олган, кейинчалик Россияга келган. Бу ерда етти йилдан бери истиқомат қилади.

“Тўғрисини айтсам, Россия менга ёқади. Бу ерда кўп дўстларим, тоғаларим яшайди”, - деди Оламафруз.

Ҳозирча у Россия фуқаролигини олмаган, бироқ режалаштирмоқда.

Бироқ Абдуллаев ўз ватанини унутгани йўқ.

“Мен Ўзбекистон фуқароси бўлганлигимдан фахрланаман. Ўз мамлакатимни жуда яхши кўраман”, - деб қўшимча қилди Абдуллаев.

© Foto : Из личного архива Абдуллаева АламафрузаАбдуллаев Аламафруз
Ўзимни қаҳрамон деб ҳисобламайман - Магнитогорскда 8 кишини қутқарган ўзбекистонлик - Sputnik Ўзбекистон
Абдуллаев Аламафруз

Бўш вақтида эса у “Кудо” кураш спорт тури билан шуғулланади. Челябинск вилоятида учинчи ўринни олган.

Янгиликлар лентаси
0