Халқ қабулхоналари қай тарзда хонадонларга кириб бормоқчи?

© Министерство юстиции Узбекистана Народная приемная президента Узбекистана
Народная приемная президента Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий йил биринчи февралдан Халқ қабулхоналари муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлайди ва ҳал қилади. “Hudud” ахборот тизими янада такомиллаштирилиб, унга барча Халқ қабулхоналари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар интеграция қилинади.

ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент фармони бажариш мақсадида бундан буён давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мазкур йўналишдаги ишлари Халқ қабулхоналари томонидан мувофиқлаштириб борилади. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.

Халқ қабулхоналарининг аҳоли муаммолари билан ишлаш самарадорлиги индексини аниқлашда уйма-уй юриш орқали ўрганиб чиқилган уй хўжаликлари, ижтимоий ва бошқа объектлар, муаммоларни ҳудуд даражасида ҳал этилиши ҳолати, республика даражасида ҳал этилиши белгиланган муаммоларни ҳал этиш учун зарур чоралар кўриш даражаси, муаммони ҳал этишнинг ўртача муддати каби мезонларга таянилиши режалаштирилган.

Народная приемная - Sputnik Ўзбекистон
Халқ қабулхоналари ўзбекистонликлар муаммоларини уйма-уй юриб ҳал қилади

Президент фармонидан келиб чиқадиган вазифаларни ижро этиш асносида энди маҳаллалар ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати конкрет маҳалладаги ижтимоий инфратузилмалар, иқтисодий вазият, ижтимоий муҳит, ижтимоий соҳа объектларининг ҳолатидан келиб чиқиб, “намунали”, “яхши” ва “қониқарсиз” тоифаларга ажратилган ҳолда баҳоланади.

“Hudud” ахборот тизими янада такомиллаштирилиб, унга барча Халқ қабулхоналари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар интеграция қилинади. Натижада Халқ қабулхоналари ходимлари, секторлар штаблари аъзолари қоғоз кўринишида турли ҳужжатларни тўлдириш, юритиш, расмийлаштириш, сақлаш каби ишлардан халос бўлиб, асосий вақтини фуқаролар билан кўпроқ бевосита мулоқот қилиш, муаммоларни жойида ўрганиш учун узоқ ҳудудларга чиқиш ишларига сафарбар этади.

Инспектор по делам женщин ОВД Юнусобадского района Ташкента Максуда Худжаназарова - Sputnik Ўзбекистон
У фоҳишалар ва ёлғиз аёлларни қутқаради: тошкентлик аёл-милиционер билан учрашув

Шунингдек, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлимлари фаолияти ҳамда улар кўрсатадиган хизматларга оид тартиб-қоидалар замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, хусусан, мобиль иловалар, веб-сайтлар, электрон тўлов воситалари орқали аҳолига тўлиқ ва тезкор етказилишини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқарилади.

2019 йилнинг 1 июлига қадар барча давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг вилоят бўлинмалари веб-сайтларини, 2020 йилнинг 1 январига қадар туман ва шаҳар бўлинмалари веб-сайтларини ташкил қилиш вазифаси қўйилган.

Бу эса ўз ўрнида фуқароларнинг давлат органларининг ҳудудий бўлинмаларига бевосита электрон тарзда мурожаат қилиш имкониятини яратади.

Янгиликлар лентаси
0