Халқ қабулхоналари ўзбекистонликлар муаммоларини уйма-уй юриб ҳал қилади

© uz24.uzНародная приемная
Народная приемная - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий йил биринчи февралдан Халқ қабулхоналари муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлайди ва ҳал қилади, давлат органларининг аҳоли билан бевосита ишлашини назарда тутувчи тизим яратилади

ТОШКЕНТ, 18 янв - Sputnik. Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди, деб хабар қилинди Адлия вазирлигининг телеграммдаги саҳифасида.

Визит Шавката Мирзиёева в Бекабад - Sputnik Ўзбекистон
Халқ қабулхоналари негизида Тезкор давлат хизматлари агентликлари ташкил этилади

2019 йил 1 февралдан Халқ қабулхоналари муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлайди ва ҳал қилади, давлат органларининг аҳоли билан бевосита ишлашини назарда тутувчи тизим яратилади.

Ҳудудлар маҳаллалар ва хонадонлар кесимида таҳлил қилинади, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан қисқа (1 йиллик) ва ўрта муддатли тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.

Ушбу режаларни ижроси Президент Администрацияси томонидан бевосита назорат қилинади.

"Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида ободонлаштириш ишлари амалга ошириладиган аҳоли пунктлари рўйхати Халқ қабулхоналари билан келишиб шакллантирилади. 

Фармон билан Халқ қабулхоналарига қўшимча ҳуқуқ ва вазифалар юкланди, дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0