Ўзбекистон Россиядан пул ўтказиш бўйича етакчиликни сақлаб қолдими?

© Sputnik / Игорь Самойлов / Медиабанкка ўтишДеньги
Деньги - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жисмоний шахслар Россиядан 2018 йилнинг июль-сентябрь ойларида 12,3 миллиард доллар олиб чиқиб кетишган.

ТОШКЕНТ, 17 янв – Sputnik. Ўзбекистон Россиядан 2018 йилнинг июль-сентябрь ойларида пул жўнатмалари ҳажми бўйича етакчилик қилмоқда. Мазкур рақамлар Россия Марказий банки томонидан эълон қилинган статистикада келтириб ўтилган.

Жисмоний шахслар Россиядан 2018 йилнинг июль-сентябрь ойларида 12,3 миллиард доллар олиб чиқиб кетишган.

Эълон қилинган статистикадан маълум бўладики, жисмоний шахслар МДҲ давлатларига учинчи чоракда 3,8 миллиард доллар жўнатишган.

Купюры номиналом пятьдесят тысяч сумов - Sputnik Ўзбекистон
Сенат 100 минг сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллади

МДҲ давлатлари ичида Ўзбекистон 1,254 миллиард доллар билан етакчиликни сақлаб қолган. Йил ҳисоботида мамлакатга жўнатилган ўтказмалар 3 фоизга пасайган. Иккинчи ўринда 779 миллион доллар билан Тожикистон жойлашган. Қирғизистон эса 661 миллион доллар билан учинчи поғонадан ўрин олди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистонга бир миллард доллардан ортиқ жўнатмалар келиб тушган, жумладан 759 миллион доллар мамлакат фуқароларидан, 318 миллион доллар эса Россия фуқаролари томонидан юборилган. Бир жўнатилган маблағнинг ўртача ҳажми 375 долларни ташкил қилади.

Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2021 йилга келиб меҳнат мигрантларининг Ўзбекистонга жўнатган пул ҳажми 7,2 миллиардгача ёки бир ярим бараваргача ўсиши мумкинлигини маълум қилганди.

Янгиликлар лентаси
0