Сенат 100 минг сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллади

© SputnikКупюры номиналом пятьдесят тысяч сумов
Купюры номиналом пятьдесят тысяч сумов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги номиналдаги банкнотнинг кўриниши, таснифи ва чиқарилиш санаси Марказий банк томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

ТОШКЕНТ, 16 янв – Sputnik. 15 январ куни Олий Мажлис Сенати 100000 (юз минг) сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъкуллади.

Йирик номиналдаги банкнота Марказий банк томонидан қуйидаги мақсадларда кўра муомалага чиқарилмоқда:

- аҳоли учун нақд пуллар билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда қулайликлар яратиш;

Купюры номиналом пятьдесят тысяч сумов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 100 минг сўмлик банкнота баҳорда чиқарилади

- нақд пулларни сақлаш ва ташиш билан боғлиқ харажатларни камайтириш;

- аҳолига банкоматлар орқали хизмат кўрсатишда самарадорликни ошириш;

- муомаладаги нақд пуллар таркибини оптималлаштириш.

100 000 (юз минг) сўм қийматдаги банкнотлар жорий пул массаси доирасида чиқарилади ҳамда унинг ўсишига таъсир кўрсатмайди.

Янги номиналдаги банкнотнинг кўриниши, таснифи ва чиқарилиш санаси Марказий банк томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Янгиликлар лентаси
0