Россияда фуқаро дўстининг жасадини ўзга сайёраликлар ташлаб кетганини маълум қилди

© © AFP 2019 / FREDERIC J. BROWNГуманоид
Гуманоид - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг Омск шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро терговчиларга танишининг жасадини унинг уйига ўзга сайёраликлар ташлаб кетганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Россиянинг Омск шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига танишининг жасадини унга ўзга сайёраликлар ташлаб кетганини маълум қилди. Бу ҳақда Россиянинг минтақадаги Тергов қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

NASA - Sputnik Ўзбекистон
NASA: камида учта сайёра ҳаёт кечиришга яроқли

“Тергов ҳаракатлари натижасида жиноят содир этишда ўлган шахснинг 63 ёшли таниши алоқадор эканлиги аниқланди. У терговчиларга жасадни квартирага ўзга сайёраликлар ташлаб кетишганини маълум қилди”, - дейилган хабарда.

Аммо дастлабки тергов маълумотларига кўра, хонадон эгаси зиёфат чоғида танишини бир неча марта пичоқлаган. Оқибатда олинган жароҳат туфайли жабрдида вафот этган.

Мазкур жиноят юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Гумон қилинувчига нисбатан ҳибсга олиш эҳтиёт чораси қўлланди.

Ҳозирда жиноятнинг сабаб ва ҳолатлари аниқланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0