ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. TRAPPIST-1 юлдузи яқинида Ердан тахминан 39 ёруғлик йилида, Қовға (Aquarius) юлдузлар туркумида Ер ҳажмига тенг яна етти сайёра мавжуд. Бу етти сайёрадан учтаси ҳаёт кечириш учун яроқли бўлиши эҳтимоли бор, деб хабар қилди чоршанба куни АҚШ Миллий космик агентлиги NASA.
"Эндиликда биз олимлар, бошқа сайёраларда ҳам ҳаёт борми, деган масала билан эмас, балки бу ишни қачон амалга оширамиз деган масала билан шуғулланишимиз даркор", — деб айтган кашфиёт муносабати билан уюштирилган брифинг давомида НАСА раҳбари ёрдамчиси Томас Зурбучин.
Олимларнинг тахминича, аниқланган еттита сайёранинг ҳаммасида ҳам сув мавжуд бўлиши мумкин. Аммо улар буни ҳозирча исботлашнинг имкони йўқлигини тан олишмоқда.
Кашфиётга доир барча маълумотлар Nature журналида чоп этилади.