Хитой Шавкат Мирзиёевни “Бир макон, бир йўл” форумига таклиф қилди

© AP Photo / Andy WongНациональный флаг Китая
Национальный флаг Китая - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Цзян Янни қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 16 янв – Sputnik. Элчи Пекин шаҳрида ўтказиладиган “Бир макон, бир йўл” иккинчи халқаро форумида иштирок этиш учун Ўзбекистон президенти номига йўлланган Хитой томонининг расмий таклифномасини топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Виды Берлина - Sputnik Ўзбекистон
Германияга ташриф: Мирзиёев Берлинда ким билан музокара ўтказади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 16 январь куни Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Цзян Янни қабул қилди. Суҳбат чоғида 2019 йил учун мўлжалланган Ўзбекистон – Хитой кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, учрашувда Тошкент шаҳрида олий даражадаги Ўзбекистон – Хитой учрашувини ўтказишнинг амалий жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга ташриф санаси маълум бўлди

“Бир макон, бир йўл” форуми илк бор Пекин шаҳрида 2017 йилда ўтказилди. Мазкур форумда 30 га яқин давлат ва ҳукумат раҳбарлари ҳамда йирик халқаро ташкилот раҳбарлари иштирок этишганди. “Бир макон, бир йўл” иккинчи халқаро форум жорий йилнинг апрель ойида ўтказилиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0