Германияга ташриф: Мирзиёев Берлинда ким билан музокара ўтказади

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишВиды Берлина
Виды Берлина - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Берлинда Федерал президент Франк-Вальтер Штайнмайер, Федерал канцлер Ангела Меркель ва Бундестаг Раиси Вольфганг Шойбле билан музокаралар ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 15 янв – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 20-22 январь кунлари расмий ташриф билан Германия Федератив Республикасида бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Германия пойтахти Берлин шаҳрида Федерал президент Франк-Вальтер Штайнмайер, Федерал канцлер Ангела Меркель ва Бундестаг Раиси Вольфганг Шойбле билан музокаралар ўтказилади.

Кун тартибидан сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш, маданий-гуманитар, фан-таълим ва туризм соҳаларидаги алоқаларни фаоллаштириш каби масалалар ўрин олган. 

Ўзбекистон Германия фуқаролари учун визани бекор қилди

Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилади. 

Мюнхен шаҳрида Ўзбекистон президентининг Бавария бош вазири Маркус Зёдер, шунингдек, Германиянинг етакчи ишбилармон ва молиявий доиралари вакиллари билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Ташриф доирасида иқтисодиёт, молия, инвестиция, инновация, илм-фан, техника, таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорликка оид икки томонлама қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0