Фазлиддин Ғоибназаров: “Жангга ҳар томонлама тайёрман”

Фазлиддин Гаибназаров одержал победу в поединке против американца Кевина Джонсона
Фазлиддин Гаибназаров одержал победу в поединке против американца Кевина Джонсона - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги жанги 18 январь куни доминиканлик боксчи Рикардо Гарсияга қарши бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Рио Олимпидаси чемпиони, жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби, ҳозирда профессионал боксда фаолият олиб бораётган Фазлиддин Ғоибназаров 18 январь куни доминиканлик боксчи Рикардо Гарсияга қарши рингга кўтарилади. Боксчи мазкур жанг олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар қилди.

Тренер сборной Узбекистана по боксу Тулкин Киличев следит за процессом ОФП - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек боксчилари машғулотидаги видео этни жунжиктиради

“Жангга тайёргарлик якунланди. Машғулотлар юқори савияда ташкил этилди. Рақибим кутилмаган вазиятларни тақдим этади деб ўйламайман. Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман, жароҳатим йўқ. Эртага вазн ўлчаш маросими, бир кун ўтиб эса жанг. Ўз ғалабам билан мухлисларни хурсанд қилмоқчиман”, – деди Фазлиддин.

Маълумот учун, Фазлиддин профессионал рингда 6 маротаба жанг қилган ва уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган (3 та нокаут). Рикардо Гарсия эса 19 маротаба жанг қилиб, 14 маротаба ғалаба қозонган (9 та нокаут). 4 та жангда мағлуб бўлган. Битта баҳсда эса дуранг қайд этган.

Янгиликлар лентаси
0