Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси спортчилар машғулот ўтказаётган кадрлар тасвирланган видео билан ўртоқлашди.
Кадрда ўзбек боксчилари гупиллаб ёғаётган қорли об-ҳавода мураббий Тўлқин Қиличев назорати остида умумий жисмоний машқларини бажаришмоқда. Ҳавонинг совуқлигига қарамай, барча боксчилар иштиёқ ва тиришқоқлик билан мураббий кўрсатмаларини бажаришади.