Буюк Британия Европа Иттифоқи таркибида қоладими?

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишПремьер-министр Великобритании Тереза Мэй на саммите глав государств и глав правительств стран-участниц Североатлантического альянса (НАТО) в новой штаб-квартире НАТО в Брюсселе.
Премьер-министр Великобритании Тереза Мэй на саммите глав государств и глав правительств стран-участниц Североатлантического альянса (НАТО) в новой штаб-квартире НАТО в Брюсселе. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Буюк Британия парламенти бош вазир Тереза Мэйнинг Brexit бўйича таклиф этган битим бўйича овоз беришди.

ТОШКЕНТ, 16 янв - Sputnik. Британия парламентариялари бош вазир Тереза Мэйнинг Brexit бўйича таклиф этган битимга қарши овоз беришди.

Sky News᾽нинг маълум қилишича, овоз бериш 15 январь куни бўлиб ўтди. Келишув учун 202 депутат овоз берган, 432 депутат эса қарши бўлган. 

Миллиардер Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Трамп: Brexit мен ва Путин учун кони фойда

Мутахассислар фикрича, бундай вазият Буюк Британияда турли воқеалар ривожланишига олиб келади: Европа Иттифоқидан келишув тузмасдан чиқишини (бу мамлакат иқтисодига катта зиён етказади) ёки қайта референдум ўтказишни санасини янада кечиктириш.

Бош вазир Мэйнинг ўзи парламент унга ишонишда давом этса, душанба куни Brexit бўйича кейинги ҳаракатлар режасини тақдим этишини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, Brexit (Britain exit) –яъни ЕИдан ажралиш санаси 2019 йил 29 март куни белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0