ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Дональд Трамп Европа Иттифоқига аъзоликдан чиқиш борасида Британияда ўтказилган референдум унинг ўзи ва Россия президенти Владимир Путин учун қай даражада аҳамият касб этиши ҳақида гапирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости ахборот агентлиги.
Жумладан, RT телеканалига берган интервьюсида миллиардер қуйидагича таъкидлаган: "Мен ва Путиннинг “Брексит”дан энг кўп фойда олишига келсак, нима десам экан… Путин жаноблари “Брексит”дан наф кўриши мумкин, гарчи унчалик кўп бўлмаса ҳам. Ахир у киши ЕИга гина сақлаган”, — деб таъкидлаган Трамп.
Америкалик миллиардернинг фикрича, Владимир Путин, шунингдек, АҚШ президентини ҳам “унчалик ёқтирмайди” ва бу борада у ёлғиз эмас.
Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни Буюк Британияда мамлакатнинг ЕИдан чиқиши бўйича референдум ўтказилган эди. “Брексит” тарафдорлари ғалаба қозонди: Европа Иттифоқидан чиқиш учун мамлакатнинг 51,8 фоиз аҳолиси овоз берди.