Британияда ўтган референдумдан сўнг Кэмерон истеъфо берди

© REUTERS / Dylan MartinezБритания Бош вазири Дэвид Кэмерон
Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2016 йил 24 июн куни Британиянинг ЕИ аъзолигини сақлаб қолиш бўйича ўтказилган референдум натижалари эълон қилингач, Буюк Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон ўзининг истеъфога чиқиши ҳақида эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Буюк Британия Бош вазири пайшанба куни ўтказилган референдум натижаларига кўра ўзининг истеъфо бергани ҳақида эълон қилди. Расмий маълумотларга кўра, Европа Иттифоқидан ажралиб чиқиш учун мамлакатнинг 51,9% аҳолиси овоз берган. РИА Новости хабари асосида.

Бирлашган Қироллик Бош вазири Дэвид Кэмерон - Sputnik Ўзбекистон
Кэмерон Британия ЕИдан чиқса, келажак авлод танг аҳволда қолишини айтди
Brexitга қарши чиқишлар қилиб келган Кэмерон, референдум натижалари қандай бўлишидан қатъий назар, ўз лавозимини сақлаб қолмоқчи эди, аммо ўз қарорини ўзгартирди.

Шуниси эътиборлики, ҳали референдум ўтказилмасидан аввал кўпгина экспертлар Буюк Британиянинг ЕИдан чиқишини мамлакат ҳукумат учун энг катта муваффақиятсизлик сифатида баҳолашган эди.

Кэмерон янги Бош вазир октябр ойига келиб аниқланишини маълум қилди.

Кэмерон халқ хоҳишини рўёбга чиқариш учун  заявил, қўлдан келганча ҳаракат қилишини маълум қилди. Аммо Британиянинг ЕИдан чиқиши жараёнини бошқа сиёсатчи олиб бориши кераклигини айтиб ўтди.

"Мен Бош вазир сифатида мамлакатдаги аҳвол бир неча ой давомида барқарор сақлаб туриш учун қўлимдан келганча ҳаракат қиламан. Аммо, давлатни янги йўналиш бўйича бошқариб борадиган капитан ролини бажаришни лозим деб топмайман”, — деб айтган журналистларга Кэмерон.

Кэмероннинг сўзларига қараганда, янги шароитда Буюк Британияга “янги раҳбарият” керак.

Кэмерон жорий йилнинг октябр ойида консерваторлар партиявий анжуманида истеъфо бериши ҳақида эълон қилишни режалаштирган. Пратия ўша вақтнинг ўзида Бош вазир лавозимига янги номзодни аниқлаши керак бўлади.

Янгиликлар лентаси
0