Хитойда номаълум шахс 20та мактаб ўқувчисини яралади

Oбуна бўлиш
Жиноятчи қандай қуролдан фойдалангани ва ушбу жиноятнинг мотивлари ҳозирча хабар қилинмаган.

ТОШКЕНТ, 8 янв – Sputnik. Номаълум киши Пекин шаҳридаги Ксиченг мавзусида жойлашган бошланғич мактаблардан бирига бостириб кириб 20 нафар ўқувчига жароҳат етказди, деб хабар қилмоқла Russia Today Хитойнинг CGTV телеканалига асосан.

В Польше размещен батальон НАТО - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Хитой билан урушга тайёрланмоқда

Хитойнинг People's Daily нашри хабарига кўра, айни дамда ушбу жиноятда гумон қилинаётган шахс ҳисбга олинган. Жароҳатланган ўқувчилар шифохонага жойлаштирилган. Жиноятчи қандай қуролдан фойдалангани ва ушбу жиноятнинг мотивлари ҳозирча хабар қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойида Хитойдаги болалар боғчаларидан биринга ошхона пичоғи билан қуролланган аёл ҳужум қилиб 14 та болага жароҳат етказган эди. 2017 йилнинг январ ойида ҳам шунга ухшаган жиноят  содир бўлган, унда жиноятчи 11 нафар боғча болаларига жароҳат етказган эди.

Янгиликлар лентаси
0