ТОШКЕНТ, 7 янв – Sputnik. Стокгольмда душанба куни олти нафар террорчиликда гумон қилинаётган кишилар устидан суд бошланади, деб хабар қилмоқда РИА Новости Швеция прокуратурасига асосан.
Прокуратура хабарида айтилишига кўра, гумон қилинаётган шахсларнинг уч нафари террорчилик жиноятини тайёрлашда айбланмоқда. Улар, хусусан, кўпчиликни қурбон қилиш ва зарар етказиш мақсадида катта миқдорда кимёвий моддалар сотиб олишда айбланмоқда.
Ундан ташқари, уларнинг барчаси ўта оғир жиноятларни молиялаштиришда, хусусан дунёнинг кўплаб мамлакатларида таъқиқланган “Исломий давлат” террчилик ташкилотига молиявий ёрдам кўрсатишда айбланмоқда.
Суд материалларида айтилишига кўра, террорчиликда гумон қилинаётган шахслар Стокгольмда ва унинг яқинида бўлган Стрёмсунд шаҳрида 2018 йилнинг апрель – октябрь ойларида ҳибсга олинган. Улардан беш нафари Ўзбекистон ва бир нафари Қирғизистон фуқароларидир. Ҳибсга олинган шахсларнинг энг каттаси 1972 йилда, энг кичиги 1994 йилда туғилган.
Хабарда айтилишига кўра, улардан бири 2017 йилда Стокгольмда террорчилик уюштирган Рахмат Акилов билан алоқада бўлган.
Айни дамда уларнинг барчаси жиноятда айбдорликларини инкор қилмоқда. Суд 2019 йилнинг 11 февралида якунига етиши режалаштирилган.