ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Швеция полицияси душанба куни террорчилик фаолиятини молиялаштиришда гумонланаётган шахсни қўлга олишди.
Бу ҳақда РИА Новости Швеция полияцияси СЭПО (SÄPO) маълумотларига таянган ҳолда хабар қилди.
Ҳибсга олинган шахс ўта жиддий жиноятни молиялаштиришда гумонланмоқда.
Матбуот учун хабарда шу йил 3 май кунидан айнан шу иш бўйича 3 нафар шахс ҳисбда сақланмоқда. Улардан икки нафари Ўзбекистон фуқароси – террорчилик жинояти тайёрлашда гумонланмоқда, учинчи шахс эса – Қирғизистон фуқароси – террорчилик фаолиятини молиялаштиришда гумонланмоқда.
Хавфсизлик полицияси май ойи бошида ҳисбга олинган шахслар устидан кузатувни бошлашган. Маълумотларга кўра, жиноятни содир этишга тайёргарлик бир оз вақт бўлган, аммо яқин вақтда уни амалга оширишни режалаштирувчи ҳеч қандай аломатлар йўқ.