https://sputniknews.uz/20190103/zbek-futbolchilari-Dubayda-ilk-mashulotlar-va-omad-tilagi-10400110.html
Ўзбек футболчилари Дубайда: илк машғулотлар ва омад тилаги
Ўзбек футболчилари Дубайда: илк машғулотлар ва омад тилаги
Sputnik Ўзбекистон
Мутахассислар сўзларига кўра, Дубайдаги об-ҳаво ўзбекистонлик спортчилар учун қулай келмоқда, об-ҳаво 23-24 даража илиқ. Жамоа Осиё Кубогида муносиб чиқиш... 03.01.2019, Sputnik Ўзбекистон
2019-01-03T10:28+0500
2019-01-03T10:28+0500
2019-01-03T10:29+0500
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1039/95/10399570_0:0:1457:825_1920x0_80_0_0_d7c9e4b60b8c2deaba6a898702d4599c.jpg
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2019
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1039/95/10399570_0:-1:1407:884_1920x0_80_0_0_a0fce8f1680b1d018bff7d72d8cb6851.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Ўзбек футболчилари Дубайда: илк машғулотлар ва омад тилаги
10:28 03.01.2019 (янгиланди: 10:29 03.01.2019) Мутахассислар сўзларига кўра, Дубайдаги об-ҳаво ўзбекистонлик спортчилар учун қулай келмоқда, об-ҳаво 23-24 даража илиқ. Жамоа Осиё Кубогида муносиб чиқиш қилишга тайёр.
ТОШКЕНТ, 3 янв - Sputnik. 2 январ куни тонг саҳар Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги-2019да иштирок этиш учун Бирлашган Араб Амирликларига етиб келишди.
Парвоз 3 соату 15 дақиқа давом этди, деб хабар қилади Ўзбекистон футбол уюшмаси матбуот-хизмати.
"Парвоз вақтида ҳаво кемаси командири Алишер Султонов ушбу рейсда футбол бўйича миллий терма жамоамиз аъзолари ҳам учиб кетишаётганини эълон қилиб, экипаж аъзолари номидан футболчиларимизга Осиё Кубогида омад тилади", - дейилади хабарда.
Дубайда ҳаво ҳарорати 23-24 даража иссиқ, футбол ўйнаш учун жуда қулай об-ҳаво экани таъкидланган. Ўзбекистон футболчилари Дубай шаҳридаги "Roda Al Bustan" меҳмонхонасига жойлашишган.
Терма жамоамиз аъзолари БААдаги дастлабки машғулотларни ўтказишга улгуришди.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон терма жамоасини БААга тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтган эди.
Бирлашган Араби Амирликларида футбол ўйинлари 5 январ сансидан 1 февралга қадар бўлиб ўтади. Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон термаси эса 9 январ куни майдонга тушади. "Оқ бўрилар" биринчи ўйинни Ўмон термасига қарши ўтказадилар. Бундан ташқари F гуруҳида ўзбекистонликларнинг рақиблари Япония ва Туркманистон футболчилари бўлишлари кутилмоқда.