Вақт ҳали жуда эрта бўлишига қарамасдан, Ислом Каримов номидаги халқаро аэропорт гавжум ва шовқин эди: Футбол уюшмаси вакиллари, спорт соҳасидаги мансабдорлар, фан-клуб аъзолари ва ҳатто оддий мухлисларгача ўзининг севимли жамоасини муҳим ва терма мураббийи учун дебют бўлган турнир - Осиё Кубогига кузатишга тўпланган эдилар.
Футболчилар тўла автобусни бир гала мухлислар ва мусиқачилар кутиб олиб, аэропорт олдида ҳақиқий мусиқий шоу уюштирдилар.
Бу воқеаларга гувоҳ бўлган аргентиналик Эктор Купернинг юзида оддий жараён - терманинг турнирга учиб кетиши туфайли бундай шов-шувни кутмагани шундоқ сезилиб турарди.
Мухлислар "Ўзбекистон" деб бақириб, миллий байроқлар ва картондан ясалган кубокларни силкитишар экан, ўйинчилар ўз диққатларини жамлаб олишган ва деярли барчаси жиддий эди - ҳаммаси узоқ парвоз, машаққатли машғулотлар ва ҳал қилувчи учрашувларга тайёрланардилар.
Қўлига гулдаста узатилган мураббий Купернинг ҳам хаёли олисларда эди - эҳтимол, гуруҳ босқичида японларга қарши ўйин тактикалари ҳақида ўйлаётгандир.
Бирлашган Араби Амирликларида футбол ўйинлари 5 январ сансидан 1 февралга қадар бўлиб ўтади. Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон термаси эса 9 январ куни майдонга тушади. "Оқ бўрилар" биринчи ўйинни Ўмон термасига қарши ўтказадилар. Бундан ташқари F гуруҳида ўзбекистонликларнинг рақиблари Япония ва Туркманистон футболчилари бўлишлари кутилмоқда.
Ўзбекистон миллий термасини БААга қандай кузтишгани ва ўйинчилар қандай кайфиятда футбол турнирига учиб кетишганини Sputnik Ўзбекистон мухбири видеосюжетида томоша қилинг.