Норов ШҲТ Бош котиби лавозимида иш бошлади

© AP Photo / Stephen CherninВладимир Норов
Владимир Норов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгаши қарорига биноан 2019-2021 йилларга ташкилот Бош котиби лавозимини Владимир Норов бажаради

ТОШКЕНТ, 2 янв - Sputnik. Ўзбекистонлик Владимир Норов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби лавозимини бажаришга киришди, деб хабар қилди ТИВ матбуот-хизмати.

Владимир Норов - Sputnik Ўзбекистон
Норов: дунё ҳамжамияти Ўзбекистонни тан олмоқда

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Норов илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори лавозимида ишлаган ва Фавқулодда ва Мухтор Элчи мартабасига эга.

2006-2010 гйилларда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаган.

ШҲТ - 2001 йилда Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон етакчилари томонидан ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Остонада 9 июнь куни ўтказилган ШҲТ саммитида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар етакчилари Ҳиндистон ва Покистонни ташкилотга қабул қилиш қарорини имзолаган эдилар.

Айни вақтда Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон ташкилотда кузатувчи-давлатлар мақомига эга. Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка эса шерик-мамлакатлар саналади.

Янгиликлар лентаси
0