Россия элчиси: Ўзбекистон раҳбарияти 2019-йилга яхши ном танлади

© Рамиз БахтияровПосол России в Узбекистане Владимир Тюрденев
Посол России в Узбекистане Владимир Тюрденев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дипломат, Ўзбекистон раҳбарияти йил давомида йил номланишига муносиб ишлар амалга оширилишига ишонч билдирди

ТОШКЕНТ, 30 дек - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Парламентга мурожаатида 2019-йилни "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" деб эълон қилган эди.

Посол России в Узбекистане Владимир Тюрденев - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Россияга хуш ёқиш учунмас, ўз позициясига кўра иш тутади - Тюрденев

2018-йил якунига ва йил давомида рўй берган энг ёрқин воқеалар муҳокамасига бағишланган якуний матбуот-анжуманида Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев Ўзбекистон раҳбариятининг йил номи билан боғлиқ қарорига изоҳ берди.

"Ўзбекистон раҳбарияти инвестициялар ва ижтимоий масалаларга бежиз тўхталгани йўқ. Бу ҳақда Шавкат Миромонович нафақат Мурожаатномадаги нутқида, балки ундан аввалги чиқишларида ҳам гапирган. Инвестицияларни жалб қилиш масаласи - гап бу ерда фақатгина чет эл сармоялари ҳақида бораётгани йўқ, балки ўзбек капиталининг мамлакат иқтисодиётига жалб этилиши ҳам назарда тутилмоқда - Ўзбекистон иқтисодиёти тараққиёти учун принципиал аҳамиятга эга. Қолаверса, мамлакат ўз олдига қўйган мақсадлари рўёбга чиқиши ҳам бевосита инвестицияларга боғлиқ. Шу боис, мен, 2019-йилга берилган номни ижобий баҳолайман. Ишонаманки, Ўзбекистон раҳбарияти йил номи унинг мазмунига мос келиши учун астойдил ҳаракат қилади", - деди Тюрденев.

Янгиликлар лентаси
0