Ўзбекистон Россияга хуш ёқиш учунмас, ўз позициясига кўра иш тутади - Тюрденев

© Sputnik / Рамиз БахтияровПосол России в Узбекистане Владимир Тюрденев
Посол России в Узбекистане Владимир Тюрденев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги позицияси борасида гапирди ва икки давлат позициялари ўртасидаги ўхшашликлар нега кўпчиликни таажжубга солиши керак эмаслигини тушунтирди

ТОШКЕНТ, 29 дек - Sputnik. Ўзбек шерикларимиз кўпинча биз маъқуллаган позицияларни қўллаб-қувватлайдилар. Улар буни бизга хуш ёқиш учун эмас, балки принцип жиҳатдан ўзлари учун белгилаб олган йўналишларига мос келгани учун амалга оширадилар, деди Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев 2018-йил якунларига бағишланган якуний матбуот-анжуманида.

Ўзбекистон Қрим ҳарбийлашуви ҳақидаги БМТ резолюциясини қўллаб-қувватламади

Sputnik Ўзбекистон мухбири хабарига асосан.

Тюрденев Россия ва Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги позициялари ва ҳамкорлиги тўғрисидаги саволга жавоб берар экан, икки давлатнинг энг муҳим халқаро масалаларга муносабатлари мос ёки ҳамоҳанг тушишини оддий штампдек қабул қилиш керакмаслигини айтди.

"Четдан қараганда ҳамма давлатлар битта резолюцияга овоз беради. Бу оддий ҳолдек, ҳеч қандай янгилик йўқдек туюлиши мумкин. Лекин ҳозирги мураккаб, ўзаро зиддиятлар кескин тус олган бир вақтда позицияларимизни таҳлил қиладиган бўлсак, улар кўплаб масалаларда ўзаро яқин ёки мос тушишига гувоҳ бўламиз. Шуни қайд этишим жоизки, ўзбек шерикларимиз биз қўллаб-қувватлайдиган позицияларни қўллаб-қувваталашади. Улар бу ишни бизга хуш ёқиш учун эмас, балки бу уларнинг принцип жиҳатдан белгиланган йўналишларига мос келгани учун амалга оширадилар", - деди у.

Путин ва Мирзиёев "соатларни солиштирди">>>

Элчи бир гуруҳ давлатлар, хусусан, Россия томонидан киритилган ва БМТ Бош Ассамблеяси Учинчи (гуманитар) қўмитаси томонидан қабул қилинган "Нацизмнинг қаҳрамонлаштирилишига қарши" резолюцияни мисол келтирди.

"Ўзбекистон анъанага мувофиқ, ушбу резолюция бўйича биз билан бирга овоз берди. Анъанага мувофиқ, ҳаммуаллифлар қаторига кирди. Табиийки, бу сингари резолюцияни илгари сураётган давлат ўз шерикларига мурожаат қилади. Жумладан биз ҳам шерик-мамлакатлар ташқи ишлар вазирликлари билан мулоқот қиламиз, сўраймиз. Улар ўз навбатида бу ҳужжатни ўрганиб, ўз тузатишларини киритадилар ва биз бу тузатишларни қабул қиламиз. Чунки бу умумий оқимга тегишли", - дея тушунтиради Тюрденев ва нацизмнинг қаҳрамонлаштирилишига қарши резолюцияга фақат икки давлат - Қўшма Штатлар ва Украина қарши овоз берганини айтади.

Рейхстаг устида ғалаба байроғи - Sputnik Ўзбекистон
СССРнинг нацизм устидан қозонган ғалабасидан АҚШ ва Европаликларнинг хабари йўқ

Эслатиб ўтамиз, нацизмнинг қаҳрамонлаштирилишига қарши резолюция 130 давлат томонидан маъқулланган, АҚШ ва Украина қарши овоз берган, 51 давлат, хусусан, Европа Иттифоқи таркибига кирувчи давлатлар овоз беришдан сақланганлар. Нацизмнинг қаҳрамонлаштирилишига қарши резолюция 2005 йилдан буён ҳар йили қабул қилинади ва фақат охирги бир неча йилларда АҚШ ва Украина бунга қарши овоз бериб келмоқда.

Тюрденев, шунингдек, Керч бўғозидаги ҳодисадан сўнг илгари сурилган Қримнинг ҳарбийлаштирилиши тўғрисидаги резолюция борасида тўхталар экан, бу Россия учун оғриқли масала эканини яширмади.

Керч бўғозидаги ҳодисага Путин қандай муносабат билдирди?>>>

"Америкаликлар томонидан илгари сурилган бу резолюцияни аксарият Ғарб давлатлари қўллаб-қувватлашди, бу рост. Лекин Ўзбекистон биз билан бирга бўлди. У ўз принципиал позициясидан келиб чиққан ҳолда биз томон бўлди. Нега деганда, бу каби масалаларда давлатларнинг пок номларини булғаш амалиётига қарши эканини кўрсатди", - дея Ўзбекистон позициясига изоҳ беради дипломат.

ОЗХОнинг хоҳиши ёхуд ўзаро ҳамоҳанглик сири нимада?

Тюрденев, шунингдек, Кимёвий қуролни таъқиқлаш ташкилоти (ОЗХО) томонидан ўз таъсир тизимини ўзгартиришга уриниш, яъни конвенцияни бузганларни "айбдор" деб эълон қилиш ҳуқуқини қўлга киритиш "ташаббусини" ҳам эсга олди.

Город Солсбери в Великобритании, где были отравлены С. Скрипаль и его дочь - Sputnik Ўзбекистон
КҚТТ Скрипаллар нима билан заҳарланганини аниқлади, лекин айтмайди

"Ғарбликлар ва Америка томонидан ўта кучли босим бўлди. Ҳамма ҳам бу босимга дош беролмади. Ўзбекистон биз билан бўлди. Ўзбекистон - ғарбликлар барибир устун келишини билган ҳолда ҳам биз билан бўлди. Чунки бу унинг принципиал позицияси эди. Чунки Ўзбекистон ҳам Россия сингари бу ерга гап Россия ва ғарбликлар ўртасидаги "шохлашувдамас", балки аввал бошдан айбдорларни эълон қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган ташкилотга Хавфсизлик кенгашининг алоҳида ҳуқуқлари олиб берилиши сингари жуда хавфли, шу пайтгача кузатилмаган ҳолат юзага келаётганини биларди. Бизнинг позициямиз моҳияти мана шунда эди", - деб давом этади дипломат.

Тюрденев Россия ҳам Ўзбекистон томонидан халқаро майдонда илгари суриладиган резолюцияларни қўллаб-қувватлашини айтади аммо "ўзбек шерикларимиз ҳар доим ҳам таклифларимизни маъқуллайвермайдилар", дея қўшимча қилади.

"Ишонинг, биз ҳам Ўзбекистон илгари сураётган резолюцияларга ўз таклифларимизни ёки эътирозларимизни киритамиз ва улар инобатга олинади. Масалан, Улуғ Ватан уруши қатнашчилари хотирасига медалларни зарб қилиш ҳақидаги таклифимизни Ўзбекистон томон қўллаб-қувватлади. Аммо бизнинг ўзбек шерикларимиз таклифларимизга рад жавобини берган вақтлар ҳам, албатта бор. "Кечирасиз, бу бизнинг позициямизга мувофиқ эмас", деган жавобни беришади ва биз буни ҳам тушунамиз. Чунки бу Ўзбекистон позицияси ва биз уни ҳурмат қилишимиз керак", - деди дипломат.

Россия элчиси шунингдек, Ўзбекистон охирги икки йилда МДҲ доирасида ўз иштирокини оптималлаштирганига юқори баҳо берди ва 2020 йилда МДҲга раислик қилишини мамнуният билан қайд этди.

Янгиликлар лентаси
0