Саккиз нафар чет эл раҳбарлари 2018 йилда Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлдилар

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишГосударственный визит президента РФ В.Путина в Узбекистан
Государственный визит президента РФ В.Путина в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Умумий ҳисобда 2018 йилнинг ўтган даврида 30дан ортиқ давлат ва халқаро тузилмалар раҳбарлари билан музокаралар ўтказилган, 180та иккиёқлама келишувлар ва битимлар имзоланган

ТОШКЕНТ, 25 дек - Sputnik. Ўзбекистонда 2018 йилнинг ўтган 11 ойи давомида давлат раҳбарлари даражасида 21 та ташриф амалга оширилди. Бу ҳақда сешанба куни йил якунларига бағишланган брифинг давомида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов маълум қилди. Sputnik Ўзбекистон мухбири хабарига асосан.

Таксисты на границе между Узбекистаном и Таджикистаном, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон-Тожикистон чегарасини бир кунда 20 мингдан зиёд фуқаро кесиб ўтмоқда

Хусусан, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг хорижий мамлакатларга 13 та ташрифи (2 та давлат ташрифи - Тожикистон ва Ҳиндистонга, 2 та расмий ташриф - АҚШ ва Францияга, 9 та ишчи ташриф – кўп томонлама тадбирларда иштирок етиш учун) амалга оширилди.

Ўзбекистонга 8 та давлат (Афғонистон, Белоруссия, Миср, Қозоғистон, Россия Федерацияси, Тожикистон, Туркманистон ва Туркия) раҳбарлари ташриф буюришди.

Умуман олганда 2018 йил мобайнида 30 дан ортиқ давлатлар ва халқаро тузилмалар раҳбарлари билан олий даражадаги музокаралар олиб борилди, 180 та икки томонлама шартнома ва келишувлар имзоланди.

Янгиликлар лентаси
0