Ўзбекистон-Тожикистон чегарасини бир кунда 20 мингдан зиёд фуқаро кесиб ўтмоқда

© © Sputnik / Амир ИсаевТаксисты на границе между Узбекистаном и Таджикистаном, архивное фото
Таксисты на границе между Узбекистаном и Таджикистаном, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўзбекистон президенти 2018-йилда энг катта гуманитар масаланинг ечимини топди. Очиқлик ва дўстона муносабатлар асосида қурилган сиёсат туфайли бугунги кунда Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасини 20 мингдан зиёд фуқаро кесиб ўтмоқда", деди ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов

ТОШКЕНТ, 25 дек - Sputnik. Ўзбекистон ТИВ маълумотларига асосан Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари ўртасида имзоланган "Чегара тўғрисида"ги келишувдан сўнг икки мамлакат чегарасини кесиб ўтувчилар сони ортган. Бугунги кунда Ўзбекистон-Тожикистон чегарасини бир суткада 20 мингдан зиёд фуқаро кесиб ўтмоқда.

Мост Дружбы через реку Амударью на границе Узбекистана и Афганистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Тожикистон Афғонистон чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари биринчи ўринбосари Илҳом Неъматовнинг айтишича, президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи давомида имзоланган "Давлат чегараси тўғрисида"ги келишуви туфайли бугунги кунда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 16та КППлар ишлаб турибди.

Икки давлат ўртасидаги чегарани кесиб ўтувчилар сони эса бир суткада 20 мингдан зиёдни ташкил қилади. Шанба-якшанба кунлари эса бу кўрсаткич янада ортади.

"Давлат чегараларини кесиб ўтиш масаласи яқин-яқинларга қадар энг катта гуманитар масалалардан бири эди. Президент Шавкат Мирзиёев олиб бораётган очиқлик ва дўстликка асосланган сиёсат туфайли чегара олди масалаларига ечим топилди", - деб қайд этди Неъматов.

Чегараларнинг очилиши мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий жараёнларга ўз ижобий таъсирини ўтказгани қайд этилди.

Хусусан, Ўзбекистон ва Марказий осиё давлатлари ўртасида жорий йилнинг 9 ой давомида товар айрибошлаш кўрсаткичи ўртача ўсиши 50%дан ортиқни ташкил этган.

"Шу пайтга қадар қўшни мамлакатлар билан товар айрибошлаш ҳажми 100 миллион доллардан ошмаган. Президентимиз Шавкат Мирзиёев эса бизнинг олдимизга Тожикистон билан товар айрибошлашни миллиард долларга етказиш топшириғини қўйган ва биз ҳозирда шу масала устида иш олиб бормоқдамиз", - деб маълум қилди дипломат.

Янгиликлар лентаси
0