Ўзбекистонда даромад солиғининг янги ставкалари тасдиқланди

Oбуна бўлиш
2019 йил 1 январдан жисмоний шахснинг даромадларига 12 фоизли ставка бўйича солиқ солинади.

ТОШКЕНТ, 25 дек – Sputnik. Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун президент томонидан имзоланди.

Узбекская валюта - сум  - Sputnik Ўзбекистон
Марказий банк махсус стипендия танловини эълон қилди

Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ, 2019 йил 1 январдан:

- жисмоний шахснинг даромадларига 12 фоизли ставка бўйича солиқ солинади.

 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

- юридик шахслар – 12 фоиз;

- тижорат банклари – 20 фоиз;

- цемент (клинкер) ишлаб чиқарувчи юридик шахслар – 20 фоиз;

- полиэтилен гранулалар ишлаб чиқарувчи юридик шахслар – 20 фоиз;

Uzcard - Sputnik Ўзбекистон
Солиқ қарзини пластик картадан сўзсиз ундириш тартиби тайёрланди

- мобиль алоқа хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар – 20 фоиз;

- дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадларга 5 фоизли ставка бўйича солиқ солинади.

Эслатиб ўтамиз, илгариги тартиб бўйича жисмоний шахсларнинг даромадига қуйидагича солиқ солинган:

- даромаднинг энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваригача бўлган қисмига – 0 фоиз;

- даромаднинг энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача қисмига – 7,5 фоиз;

- энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача қисмига – 16,5 фоиз;

- даромаднинг энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари ва ундан кўп қисмига – 22,5 фоиз.

Янгиликлар лентаси
0